UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  6 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   10 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман" Янгиликлар

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман"

ОЧ 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Волков иштирок этди.
- "Ал Ҳилол"ни 1/4 финалга чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли ғалабага эришишди, - деб гап бошлади Волков.

- Ҳимоя чизиғингиз ҳақида нима дея оласиз? Бугун улар кўплаб вазиятларда "Ал Ҳилол" ҳужумчиларига имкон беришди. Бундан ташқари қанот ярим ҳимоячилари ҳам ўйнай олишмади.
- Биз олдиндан режалаштирган ҳаракатларни амалга ошира олмадик. Мен ҳимоя ёки қанот ярим ҳимоячиларини алоҳида гапирмоқчи эмасман. Ютқаздикми демак бутун жамоа хато қилди. Бундай муҳитда ёш футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишгани сезилди. Баъзи футболчиларимиз илк бор бунчалик кўп мухлис олдида тўп тепишди. 

- Сиз ишлаб чиққан режани амалга оширишга нима тўсқинлик қилди? Футболчиларингиз амалга ошира билишмадими ёки сиз уларга буни етказиб бера олмадингизми?
- Баҳс кўрсатиб берди, биз ўзимиз истаганчалик ўйнай олмадик. Бунга албатта мезбонлар ҳам имкон беришмади. Доим бажариб келган ишимизни янада кучайтиришимизни айтгандим. Аммо буни бажара олмадик.

"Ал Ҳилол" учун хурсандман. "Ал Иттиҳод"ни эмас айнан шу жамоа мухлисига айландим. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилайман. ОЧЛда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар айнан "Ал Ҳилол", - деб ўз фикрларини тугатди Александр Волков.

Хабар "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика