UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  37 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  521 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида Янгиликлар

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида

Бу йил Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.

Жамоа таркиби кучайтирилишдан ташқари мураббийлар штаби ҳам янгича кўриниш олмоқда. Аввал хабар берганимиздек, "темирйўлчилар"ни сербиялик мутахассис Александр Стоймирович қабул қилиб олади. "Локомотив" Стоймирович учун Ўзбекистондаги тўртинчи жамоа бўлади. 

- Ўзбекистондаги 3та жамоа билан 3 хил натижа. Мавсум ҳали якунига етмади ва ОКМКда медаллар учун имконият бор. Умуман Олмалиқдаги биринчи мавсум аввалгиларидан фарқ қилдими?
- Яна бир мавсум деярли якунига етай деб қолди. Ўзбекистондаги учинчи мавсумим. Ҳар ҳолда енгил ўтгани йўқ. Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бордик. Жароҳатлар, натижаларга келсак, жамоа 3та мусобақада ўйнашга истаймизми ёки йўқ қийналди. ОЧЛда ҳам осон бўлмаяпти. Футболда бундай вазиятлар бўлиб туради ва табиий қараш керак. Суперлиганинг сўнгги туридан сўнг мавсум муваффақиятли ёки аксинча ўтгани ҳақида тўлиқ хулоса қилиш мумкин.

- Ҳар мавсумда жамоа алмаштираётганингиз ниманинг белгиси?
- Бунга сабаб ўзимга бўлган янги чақирув, деб биламан. Мен бир жойда кўп ишласам ўсишдан тўхтаб қоламан. Инсон ўз ишидан қониқса, ривожланмайди. Менинг ўз мақсадим бор ва бу борада ҳаракат қиляпман.

- Мавсум охирига келиб ОКМК ва бошқа жамоаларда жароҳатлар, жисмоний ҳолатдаги камчиликлар юзага чиқа бошлади. Бу жараённи мавсумга тўғри тақсимламасликданми?
- Бошқа жамоаларда нима бўлаётганини гапиришни истамайман. Чунки бошқа жамоа мураббийига бу ҳақида фикр билдириш нотўғри. Уларда бунга масъул жавобгар шахслар бор. Бу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш керак. Жароҳатлар ҳақида инструктор сифатида ўқитиш давомида кўп гапириб келаман.

 

- Сизнингча жисмоний юкламани қандай ва қайси пайтда бериш керак? Камайтириш ёки қўшиш жараёни қандай? Суперлигада қайси жамоа бу тарафлама яхши таассурот қолдирди?
- Ҳар бир жамоада ўзининг штаби бўлади ва бош мураббийи бор. Улар мақсад қўяди ва шу йўлда ҳаракат қилишади. Машғулотлар жараёни ишлаб чиқилади. "Сурхон" жамоаси жисмоний томонлама менга ёқди. Бу футболчиларнинг генетик, физик, специфик ҳолатига боғлиқ. Ўзбек футболига катта тезлик етишмайди. Спринтирлик сифатлар камлик қилади. Спринт  югуриш муҳим. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қанча масофа босиб ўтганлиги каби факторлар бор. Бу жараённи ҳам таҳлил қилиш лозим.

- "Локомотив"да энди бошқа функцияда ишлайсиз яъни бош мураббий лавозимида.
- Клуб билан шартнома имзолашга яқин турибман. Аммо ҳали юз фоиз аниқ эмас.

- Атрофингизга қандай мутахассисларни жамлашни режалаштиргансиз?
- Жамоага келсам сербиялик ёрдамчим бўлади. Қолган мураббийлар ўзбеклар. Лекин ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

- Маълумки, Суперлигада мураббийдан Про лицензияси талаб қилинади. Сизда бу борада муаммо бўлмайдими?
- Менда Про лицензияси билан муаммо йўқ. Албатта, Про лицензиясини оламан.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика