Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман"
22 сен 2015 17:31
Янгиликлар
Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман"
Тошкент ҳақида
- Ҳаммаси профессионал тарзда амалга оширилмоқда. Катта футболга бундай эътибор қаратиш жуда яхши. Бундай нарса аввалроқ бўлиши керак эди деб ўйлайман. Шаҳрингиз менга жуда ёқди. Самарқандга боришга умид қиляпман. Тошкентда ҳаво жуда яхши экан. Москвада ҳозир ёмғир, булутлар.
Шарҳловчи бўлиш учун нималарни билиш лозим
Шарҳловчи кундузи ухлаб олиши керак. Биз кечаси ишлаймиз, буни бошқа шарҳловчиларга маслаҳат бераман. Бизнинг кучимиз эҳтиросларга боғлиқ. Агар шарҳловчи кун бўйи ишлаб, базада интервью олса, яна бошқа ишларни қилса, кечки шарҳда вафот этади.
Футболчиларнинг исмини билмаслик ёмон, аммо сиз Чемпионлар лигаси шарҳловчиси бўлсангиз ва янги жамоалар футболчиларини билмасангиз бу оғир хато эмас. Агар МЮ ва "Барса" ўйинини шарҳлаётганингизда футболчини билмасангиз мана шу хато. Шарҳловчи мухлислардан бир нечта кўпроқ маълумот билиши керак.
Эсда қоларли ўйинлар
2013/2014 йилги мавсумда "Челси" ва ПСЖ ўртасидаги ўйин менинг ҳаётимдаги энг яхши ўйин бўлган. Ўша учрашувдан олдин шундай бўлишини кутган эдим. Баҳсдан сўнг "Челси" ва ПСЖ мухлислардан минглаб миннатдорчиликлар келиб тушди. Демак шарҳим мухлисларга ёқибди.
"Реал" - "Шахтёр" ўртасидаги ўйин нега ёқмади? Унда икки томонлама ҳаракат йўқ эди. Сенсацияга қизиқмайман, мен кутилмаган воқеалар бўлишини истайман. Бу ўйинда ҳаммаси аниқ эди. Агар шундай бўлса қизиқиш жуда камайиб кетади. Учрашувдаги ҳал қилувчи вазиятда ҳакам кучли томонга ён босди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида
Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан. Бу мамлакат футболчилари ҳозир бизнинг клубларда ҳам тўп тепмоқда. Улар нега жаҳон чемпионатига чиқа олмаётганини билмайман, балки омад етишмаётгандир, балки бошқа нарса. Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовнинг голи кўз олдимдан кетгани йўқ, унга хатто Гарет Бэйл ҳавас қилиши мумкин. Агар яхшироқ авлод бўлса муваффақият бўлади. Масалан, Голландия терма жамоасининг ҳозирги натижаларига кўз ташлашимиз мумкин. Футболга қизиқиш ортса, ўзбек футболи ҳам юксалади, айниқса мана бундай трансляциялардан сўнг ошиши аниқ. Ўзбекистон 2018 йилги ёки 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади деб умид қиламан.
Фикрлар