UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  33 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  7 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми? Янгиликлар

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми?

Айни пайтда пойтахтимиз Тошкентда кўплаб олий ва биринчи лига жамоалари мавсумолди йиғинларини олиб боришмоқда.
Деярли ҳар куни назорат-синов учрашувлари ўтказилмоқда. Ўйинларни томоша қилиш учун келганлар орасида таниқли мутахассислар, клуб раҳбарлари, футболчилар ва ОАВ вакилларини учратишимиз мумкин.

Куни кеча "Оқ-тепа" стадионида олий лига вакиллари "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйинни томоша қилиш учун жуда кўплаб инсонлар ташриф буюрди. Баҳсни кузатиш жараёнида кўзимиз "Бунёдкор" ёшлар жамоаси устози Александр Мочинов ва биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири раҳбарининг суҳбатига тушди. Кузатишимизча, ушбу суҳбат жараёнида музокара давом этди. Яъни ўша клуб хўжайини айнан Мочиновнинг хизмати орқали жамоасини олий лигага олиб чиқмоқчи эканлигини айтди.

Яқинда Александр Мочиновга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасидан таклиф тушгани ва мураббий наманганликлар билан музокара олиб боргани ҳақида эшитгандик. Аммо якунда "Навбаҳор" мутасаддилари Бахтиёр Ашурматов вариантида тўхташди.

Александр Мочинов ўтган мавсумда 1994-1995 йилларда таваллуд топган ёшлардан иборат жамоа тузиб, айнан улар билан Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган эди. Мавсумлар оралиғидаги йиғинларда ўз шогирдлари билан кетма-кет назорат учрашувлари ўтказиб, қатор йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киртмоқда. У сўнгги йилларда ўз устида тинимсиз ишлаши билан ном қозонди. "Бунёдкор" ёшларининг ўйинида ҳам айнан унинг чизгиларини кўриш мумкин. Александр Мочиновга бўлган қизиқиш клубларда мавсум сайин ортиб бормоқда. Дарвоқе, Александр Мочинов айни дамда юртимиздаги энг ёш Про лицензиясига эга бўлган мураббий ҳисобланади.

У "Бунёдкор" жамоасидаги фаолиятини давом эттирадими ёки биринчи лига жамоасини бошқарадими буни маълум вақтдан кейин билиб оламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика