UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  10 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  6 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  14 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

Александр Крестинин: "Таирага мослашиш учун вақт керак. Маҳамаджонов кеча энг яхшиси эди, биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Таирага мослашиш учун вақт керак. Маҳамаджонов кеча энг яхшиси эди, биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.



- Ўйин ҳақида

- Албатта, натижадан қониқмадик. Икки хил тайм ўтказдик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Керак бўлмаган жойларда гол ўтказдик. Олдинда анча иш турибди. Жамоада ўзгаришлар бўлди, йигитлар мослашишлари керак. 

- Биринчи расмий ўйинингиз. Нималар ўхшади, нималардан кўнглингиз тўлмади?

- Иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик, аммо имкониятлардан фойдаланишни уддалай олмадик. 

- Жамоанинг ички муҳити ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси яхши. Йигитлар ҳам ҳафа бўлишди. Улар бундан кўпроғига қодир эканликларига амин эдилар.

- Жамоага янги келган легионерларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Айнан бразилиялик легионар туфайли рақиб иккинчи голни уриб кетди...

- Ўша вазиятда айб бразилиялик футболчида эмас эди, саволни бошқа футболчига бериш керак. Яна кўрамиз ўша вазиятни. Ҳозир 100% аниқ айта олмайман. Таирага мослашиш учун вақт керак. Ўзбекистонга биринчи келган инсон бу ерга мослашиб олиши керак. Биз бу нарсани тушунамиз.

- Таира билан шартнома имзоланганлиги у чап қанотдаги биринчи рақамли ҳимоячига айланганини англатадими?

- Йўқ, ундай эмас. Бизда асосий, захира ўйинчилари йўқ. Бу нарсани биз ўйиндан олдин аниқлаймиз.

- Бу савол берилишига сабаб, таркибда Маҳамаджонов ҳам бор эди. У энг иқтидорли ёш ўйинчилардан бири ҳисобланади...

- Ҳа, у энг яхшилардан бири бўлганди. Бироқ, кеча шундай эди. Биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз. У ҳали ҳам энг яхши эканлигини исботлаши керак. Мен футболчининг паспортига умуман қарамайман. Таира билан рақобат унга жуда фойдали бўлади. Агар у бу курашни ютиб чиқса, биз Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб ҳимоячи тарбиялаган бўламиз. Хуллас, бизда соғлом рақобат.

- Иккинчи даврада "Бунёдкор" олдида қандай вазифа қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Ҳозирда жамоамиз тўққизта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жуда кўп ишлар қилиниши кераклигини англатади. Психологик ва ўйинни ташкил қилиш жиҳатдан муаммолар бор. Охирида кўрамиз. Ҳозир эса фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

- "Бунёдкор"нинг бир нечта футболчиси "Сўғдиёна"га ижара асосида ўтишди. Уларни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага рози бўлдингизми?

- Ҳа, бизда рақобат анча кучли. Ёш футболчиларга эса кўпроқ ўйин амалиёти керак. "Сўғдиёна"да улар ўсишга эришади деган умиддаман.

- Трансферлар ойнаси ёпилишига қадар жамоа яна трансфер амалга оширадими?

- Йўқ, барча футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик ва жамоани йиғиш жараёни якунланди. Энди фақат ўйинимизни кучайтиришимиз керак.

- Трансферлар ойнасида амалга оширмоқчи бўлган барча трансферлар ўхшадими?

- Йўқ. Тўғрисини айтсам, мен кўпроқ машғулотларга ишонаман, трансферларга эмас.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика