UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  14 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "қалдирғочлар" бош мураббийи Александр Крестинин ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Футболчилар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Кўп ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганимиз биз учун катта босим ўтказаётган эди. Иродали ғалабага эришдик.

- Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Таиранинг жароҳати қанчалик оғир?

- У жароҳатидан тикланмоқда. У қанча вақтда таркибга қайтишини айта олмайман.

- Фаррух Икромовни захирадан майдонга тушириб, кейин яна захирага олдингиз. Бунга сабаб нима?

- Бугун Фаррухнинг ўйини чиқмади. Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик. Машгулотларда у анча яхшироқ ҳаракат қилаётганди.

- "Бунёдкор" ушбу мавсум ўз майдонида биринчи маротаба ғалаба қозонди. Жамоангизнинг қайси бўлимдаги ўйинидан кўпроқ қониқдингиз?

- Жорий мавсум ўз майдонимизда эришган биринчи ғалабалигини билмас эканман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейин бир хулосага келамиз. ўйин давомида биз кўпроқ тўп билан муомала қилдик ва кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Эрта гол ўтказиб юборишимиз яхши эмас. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Рақиб ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жуда тўғри ҳимояланди.

- Фарҳод Ўткиров сиз келгач янада эркинроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади. У энди ўзининнг ўйинини намойиш этмоқдами ёки сизнинг услубингиздан келиб чиқиб шундай ўйнаяптими?

- У катта потенциалга эга футболчи. Машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда, самарасини ўзингиз кўриб турибсиз. Фақатгина Ўткиров эмас, бутун жамоа машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда ва ўсишга эришмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика