UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  13 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   13 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  3 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  7 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  12 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  5 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  5 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  16

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади" Янгиликлар

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади"

"Пахтакор" клубининг собиқ бош мураббийи sportbox.ru сайти вакилларига интервью берди. Унинг асосий қисмини тақдим этамиз.

— Қандай қилиб «Пахтакор»га бориб қолдингиз?
— «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўтди, клубда эса яқинда футболчилик фаолиятини тугатган ёш мураббий Нўъмон Ҳасанов бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаётганди. Мени мураббий-консультант сифатида таклиф қилишди. Шартномада шундай ёзилганди: машғулотлар жараёнида иштирок этаман ва ўйинлар вақтида жамоани бошқаришим мумкин. «Тосно»да ишлаб тажриба тўплагандим. «Пахтакор» Ўзбекистон учун Россия учун «Спартак»дек гап, у ерда ишлаш катта шараф. Жамоа олий лигада пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонда инфраструктура ва футбол мактабларига ажратилаётган маблағлар мени ҳайратда қолдирди. «Пахтакор»да 90 фоиз футболчи клуб тизимидан чиққанлар экан! Вилоятларда томошабинлар ташрифи ҳам жуда кўп тахминан 20–25 минг. Бу Россия биринчи дивизонига етишмаётган ҳолат.

— Нимага қайтиб келдингиз?
— Фақат бир марта, Хабаровскда ишлаганимда, ўзим билан бирга оиламни олиб кетмагандим. Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади. Менга унчалик сезилгани йўқ. Улар эса биринчи кунданоқ касал бўлиб қолишди. Акс ҳолда қолардим. Менда Ўзбекистон у қадар нуфузли мамлакат эмас деган фикр йўқ… Асосийси клубнинг мақсадлари юқори бўлса бас, - дейди Григорян.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика