Александр Алумона "Навбаҳор"дан кетди
04 мар 2015 13:52
Янгиликлар
Александр Алумона "Навбаҳор"дан кетди
Мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Тошкентда ўтказган жамоамиз бугун Наманганда тўпланади.
Режага кўра, соат 16.00 да "Динамо" ўйингоҳида "Навбаҳор" машғулот ўтказади. Таркибдаги янгиликлар ҳусусида тўхталадиган бўлсак, "лочинлар" сафида кўрикдан ўтаётган Александр Алумонага мураббийлар штаби ўз юртига қайтиб кетишга рухсат берганини таъкидлаш лозим. Футболчининг ҳаракатлари мутахассисларни қониқтирмагани боис шу қарорга келинган. Шунингдек сўнгги пайтларда турли электрон ОАВларда ва мухлислар орасида ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркиновнинг жамоадан кетганлиги борасида тарқалган миш-мишлар асоссиз эканлигини билдириб ўтиш лозим. Футболчи бетоблиги боис назорат ўйинларида майдонга тушмаган. Жамоада рўй бераётган ўзгаришлар борасида расмий сайтимизда хабар бериб борамиз.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар