UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  0 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:10Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  4 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  7 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  27 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Алаба "Реал"га ўтиши ҳақида: "Бу орзунинг ушалиши. Ҳар бир футболчи ёшлигидан шу ерда ўйнашни орзу қилади" Янгиликлар

Алаба "Реал"га ўтиши ҳақида: "Бу орзунинг ушалиши. Ҳар бир футболчи ёшлигидан шу ерда ўйнашни орзу қилади"

"Реал" янги ўйинчиси Давид Алаба Мадрид клубига ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- "Реал"га ўтганингиздан сўнг қанчалик хурсанд бўлдингиз?

- Жуда! Бу спорт ва шахсий нуқтаи назардан ривожланишда давом этиш учун мен излаётган ҳақиқий янги чақириқ. Шу сабаб мен "Реал"ни танладим. Мен "Бавария"да ажойиб йилларни ўтказдим.

- Сиз фақат "Реал"га ўтишни хоҳлаганмидингиз?

- Мен бир нечта клублар билан мулоқот қилдим, аммо "Реал" доим менинг мақсадим бўлган.

- Айнан нима "Реал"да сизни ўзига жалб қилади?

- Бу клубнинг ақлбовар қилмас тарихи бор. Мен буни жамоадаги янги шерикларим ва мухлислар билан муваффақиятли давом эттиришни хоҳлайман. Ҳар бир футболчи ёшлигидан "Реал"да ўйнашни орзу қилади. Мен учун бу ўтиш орзунинг ушалиши бўлди.

- Сиз энди испанчада гапира оляпсизми?

- Un poco, - деб жавоб берди Алаба кулгу билан ("un poco" испанчада "озгина" деб таржима қилинади).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика