Алаба “Реал” билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Унинг Мадриддаги маоши ҳам маълум

Eldor Akmurzayev
29 апр 2021, 21:30
“Бавария” ҳимоячиси Давид Алаба ёзда эркин агент сифатида “Реал”га ўтади.

Журналист Фабрицио Романо хабар беришича, 28 ёшли футболчи Мадридда йилига 12 млн евро ишлаб топади.

Томонлар январдаёқ келишувга эришгани айтилмоқда. Шунингдек, уни қўлга киритиш учун “Челси”, ПСЖ, “Барселона” ва “Ливерпуль” ҳам ҳаракат қилганди.

“Реал” тез орада мазкур трансферни эълон қилади ва Алаба билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.

28 ёшли австриялик жорий мавсум Бундеслигада 29 ўйинда қатнашиб, 2+1 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/fabriziorom

Сўнгги янгиликлар

Барча ›