UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Ал Садд" бош мураббийи "Насаф"га қарши ўйин учун алоҳида схема ишлаб чиққанини айтди Янгиликлар

"Ал Садд" бош мураббийи "Насаф"га қарши ўйин учун алоҳида схема ишлаб чиққанини айтди

ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Садд" бош мураббийи Бруну Пиньейру ҳамда жамоа футболчиси Пауло Отавио иштирок этди.

- Биз бу ерга ғалаба учун келдик. Бироқ бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозирги футболда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Лигадаги барча жамоалар ўйин ташкиллаштириш бобида жуда шаклланган. Шу боисдан эртанги ўйин осон ўтмайди.

Пауло Отавио: - Чемпионлар лигасида барча учрашувлар қийин ўтади. Сўнгги ўйинларда яхши натижалар бўлмади. Ўтган учрашувлардаги салбий натижалардан кейин ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- Бир вақтлар жамоада Хави ишлагани ва ҳозирги "Ал Садд"нинг кучини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи фарқ - мураббийда. Ҳозир жамоанинг мураббийи бошқа. "Ал Садд" руҳий жиҳатдан доимо ғалаба қозониш учун ҳаракат қилиб келган. Балки мураббий ўзгаргандир, футболчилар ўзгарган, лекин жамоанинг ўйинга бўлган қараши ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳозир "Насаф" биздан икки очко олдинда бормоқда. Масалан, олдинги "Насаф" билан ҳозиргисини таққосламаган бўлардим. Чунки ҳозир келажак ҳақида ўйлаш керак. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. 

- "Насаф" жамоаси ОЧЛда бошқача, Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин намойиш қилади. Рақибингизнинг ўйинларини қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

- Албатта, "Насаф"нинг ўйинларини тахлил қилиб чиқдик. Жамоа жуда зич ҳимояланади, тўпни яхши назорат қилади ва йўқотмасликка ҳаракат қилади. Ҳимоядан чиқишда ҳам яхши ўйнайди. "Насаф"нинг ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин кўрсатишига сабаб оддий - улар Ўзбекистон чемпионатида энг кучли жамоалардан бири. Эртанги ўйинда "Насаф"нинг тўпни ушлаб туриши борасидаги тактикаси учун схема ишлаб чиққанмиз. Яъни, рақибга тўпни ушлаб туришга бермасликка ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкор бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. 

- "Ал Садд"нинг таркибида йўқотишлар борми?

- Жамоада йўқотишлар бор. Умуман олганда, ҳар қандай йўқотишлар бўлса ҳам захирадаги исталган футболчи жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишга тайёр туриши керак. Таркибимизда исталган йўқотишнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарли. 

- "Насаф"нинг кўрсатадиган ўйинини Қатар чемпионатидаги қайси жамоага қиёсласа бўлади ва ушбу жамоага қарши ўйин Сиз учун қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Яхши савол бўлди. Эртанги ўйинда "Насаф" қандай тактикада ўйнашини кўрамиз. Қатар чемпионатида "Ал Садд"га қарши рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. "Насаф" ҳақида ундай демаган бўлардим. Шу боисдан бу саволга эртага жавоб беришим мумкин, бироқ ҳозир эмас.

- Биринчи ўйинда "Ал Садд"га "Шаржа" билан ўйинда ғалаба учун нима етишмади?

- Ўшанда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки ўша ўйинда биз тўлақонли устунлик қилдик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик, пенальтини ура олмадик. Шунчаки омад келмади. Ўша баҳсдаги дуранг натижа - адолатсиздек бўлди. Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, ОЧЛда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир жамоа ўз мамлакатида етарлича обрўга эга. Яъни, ОЧЛнинг даражаси умуман бошқача. 

- "Насаф"нинг қайси футболчисини алоҳида мақтаб ўтишингиз мумкин. Ўзбек футболига қандай баҳо берасиз?

- "Насаф"нинг бирор футболчисини алоҳида таъкидламаган бўлардим. Чунки улар жамоавий ўйин намойиш қилишади. Таркибдаги ҳар бир футболчининг кучли томонлари кўп. Шу сабабли улардан кимнидир ажратиб кўрсатиш нотўғри. Ўзбек футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, мамлакатдаги футбол сўнгги йилиларда анчагина ўсди дея оламан. Турли ёшдаги термалар ўзларини кўрсатишмоқда, уларда яхши мураббийлар ишлашмоқда. Жамоаларда келажаги порлоқ ёш футболчилар бор. Ўзбекистон термалари келажакда катта мусобақаларда иштирок этиши керак. 

- Сизларга Қарши шаҳри қанчалик таассурот қолдирди. Шаҳарнинг иқлими Сизларга таъсир кўрсатмайдими?

- Об-ҳаво жуда ажойиб, менга маъқул келди. Бироқ шаҳар ҳақида баҳо бериш учун бизда етарлича вақт бўлмади. Чунки кечагина бу ерга етиб келдик. Лекин Ўзбекистон ҳақида тасаввурга эгаман. Бу ер кичик давлатдек кўриниши мумкин, бироқ одамлари жуда олийжаноб. Қарши шаҳрида ҳозирча тасаввурим йўқ, бироқ Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эгаман. 

Пауло Отавио: - Кеча тунда етиб келдик. Шаҳар айланишга вақтимиз бўлмади. Бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз. Ўзбекистонга илк марта келишим. Келишимдан олдин бу ерлар ҳақида тасаввурга эга бўлдим, интернет орқали чиройли расмларни кўрдим. Албатта, қаергадир боришдан олдин интернет орқали у ерларни билиб олиш керак бўлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика