"Ал Насср" Роналдуда вирусли инфекцияни қайд этди, у Ироққа бормайдиган бўлди
15 сен 2024 14:11
Янгиликлар
"Ал Насср" Роналдуда вирусли инфекцияни қайд этди, у Ироққа бормайдиган бўлди
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду касаллиги сабаб "Ал Шорта"га қарши ОЧЛ доирасидаги ўйин учун Ироққа бормайди.
"Ал Насср" сардори Криштиану Роналду бугун ўзини яхши ҳис қилмади ва унда вирусли инфекция аниқланди. Жамоа врачи унга дам олиш ва уйда қолиш кераклигини тасдиқлади. У жамоа билан Ироққа йўл олмайди. Сардоримизга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади Саудия клуби баёнотида.
"Ал Шорта" ва "Ал Насср" ўртасидаги ўйин 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар