"Ал Насср" бош мураббийни истеъфога чиқарди
28 дек 2020 14:15
Янгиликлар
"Ал Насср" бош мураббийни истеъфога чиқарди
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
Ўтган икки йил давомида асосий жамоани бошқарган португалиялик мураббий Руи Виториа қониқарсиз натижалар сабаб бўшатилди. Жамоани вақтинча ёшлар жамоаси мураббийи Ален Хорват бошқариб туради.
"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида 10та ўйиндан сўнг атиги 8 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллаб турибди. Риёдликлар охирги турни "Дамак" клубига қарши ўтказиб 2:2 ҳисобини қайд этишди. Бу ўйиндан 24 соат ўтиб бош мураббий истеъфога чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум "Ал Насср" Осиё чемпионлар лигасида ярим финалга қадар бориб, Эроннинг "Персеполис" клубига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар