UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  0 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  5 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди" Янгиликлар

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди"

Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида Саудия Арабистонининг икки клуби ўзаро кураш олиб борди.

Бунда "Ал Насср" "Ал Таавон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Жуда қийин баҳс бўлди. Рақиб жамоа ҳам Саудия Арабистони мамлакатидан бўлгани боис "Ал Таавон"ни ўрганиш қийин кечмади. Битта миллий чемпионатда ўйнаганимиз туфайли иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. "Ал Таавон" ҳимояда яхши ўйнашини билардик, шу боис уларнинг ожиз томонини топиш осон бўлмади. Лекин якунда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олдик ва энди навбатдаги беллашув ҳақида ўйлаймиз.


- Бу йилги мусобақанинг 1/8 финал ўйинлари кўтаринки руҳда кечди. Аксар беллашувларда ғолиб номи охирги дақиқаларда аниқ бўлди. Жамоангиз иштирокидаги баҳсда 75-дақиқага келиб ҳам ҳисоб очилмаганди. Шундай пайт сизда ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир бўлдими? 

- Шуни айтишим мумкин, учрашув олдидан бу ҳақда сира ўйламайсиз. Сизни фақат жамоангиз қандай ҳаракат қилиши ва нима натижа кўрсатиши қизиқтиради. Ҳа, биз ҳужумкор футболни мақсад қилгандик ва ҳар бир футболчига эҳтиёткорликни унутиб қўйманглар деб алоҳида уқтириб чиқдик. Вазият назоратимиз остида бўлди, тўп билан ҳам кўпроқ муомала қилдик ва рақибга гол уриш имкони бермадик. Тўғри, ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди, бироқ бундай ўйинларда футболчилар савияси ҳамда тўғри белгиланган тактика кўп нарсани ҳал қилади. Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди.


- Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ ОЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди. Унинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз? 

- Ҳамма яхши биладики, Ҳамдаллаҳ жуда кучли ўйинчи. Лекин мен кўпинча фақат бир футболчи ҳақида эмас, балки бутун жамоа тўғрисида гапиришни маъқул кўраман. Чунки қайси футболчи гол урмасин, ҳатто битта гол орқасида ҳам жамоанинг катта меҳнати ётади. Биз бу ҳужумчининг ҳаракатидан хурсандмиз, аммо бошқа футболчилар ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. 


- Аввало жамоангиз кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча тўрт иштирокчиси маълум бўлди. Кейинги босқичда қайси жамоа билан тушишни хоҳламайсиз? 

ғ (Кулиб) Кутилган савол, бироқ мен ҳозирча бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, чорак финалга чиққан барча тўрт жамоа финалда ўйнашга лойиқ ва биз ҳал қилувчи баҳсга йўл олиш учун яна иккита беллашувда зафар қучишимизга тўғри келади. Эртага қуръа ташланади ва шундан кейин навбатдаги рақибимиз ким эканлигини билиб оламиз. Яна шуни айтишим мумкин, буёғига ўйинлар янаям қийин ўтади, кураш кўп бўлади.

P.S. Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан 13:00да ОЧЛ чорак финалига қуръа ташланди ва "Ал Насср" кейинги баҳсни яна бир ҳамюрти "Ал Аҳли"га қарши 30 сентябрь куни ўтказадиган бўлди. "Пахтакор" эса шу куни "Персеполис" билан кураш олиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика