«Ал Насср» африкалик футболчига 100 миллион таклиф қилишга тайёр
24 апр 09:40
Янгиликлар


«Ал Насср» африкалик футболчига 100 миллион таклиф қилишга тайёр
«Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қудус ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Унга «Ал Насср» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия жамоаси 24 ёшли ганалик футболчининг трансфери учун 100 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, футболчига «Арсенал» ва «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум Муҳаммад Қудус 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 тадан гол ва голли узатма бор. Ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар