

Эслатиб ўтамиз, футболчи учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.
Гюлерга жорий мавсум кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун нима етишмади? Ҳамма гап тизимда. Агар биз 4-4-2 тактик схемасида ўйнасак, у таянчда ўйнамайди ва эгаллаши мумкин бўлган ягона нуқта бу қанот – бу ўнг қанот дегани.
Бироқ биз 4-4-3 схемасида ҳаракат қилсак, у инсайд ролида фойдали бўлиши мумкин.
У кўп меҳнат қилади. Ҳозирча унга яккакурашларда куч етишмаяпти. Аммо унинг кўплаб бошқа сифатлари мавжуд. Бундай дейишимга у урган гол эмас, Арда ўйинни олиб бориши сабаб.
Бу бироз ғалати туюлар, лекин келажакда у 4-3-3 схемасида таянч ярим ҳимоячиси ролида ҳаракат қилиши мумкин. Унинг ўйинни ташкил қилиш имкониятлари шунчаки ажойиб даражада.



