UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  1 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  6 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт Янгиликлар

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт

Эртага муҳим кун.

Аль-Мухаррак

Кубок АФК - финальная стадия . final-тур

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Қаршининг "Насаф" клуби Манамада мезбон "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ОФК кубоги учун майдонга чиқади. "Аждарлар" куни кеча Баҳрайнга жўнаб кетишганидан хабарингиз бор. Биз бўлажак учрашув ҳақида қизиқарли маълумотларни жамладик.

1. "Насаф" ОФК кубоги доирасида илк бор "Ал Муҳаррақ" билан рўбарў бўлади.

2. "Муҳаррақ" ўз тарихида 3-бор ОФК кубоги финалида ўйнамоқда. Бунга қадар 2006 йилда мағлуб бўлган, 2008 йилги баҳсда эса Байрутнинг "Сафа" жамоасини ютган эди.

3. "Муҳаррақ" ОФК кубоги финалида ўйнаган Баҳрайннинг ягона жамоаси (худди "Насаф" сингари).

4. "Насаф" мусобақа финалида 2-бор ўйнайди. "Аждарлар" 2011 йил Қаршида ўтган баҳсда "Қувайт СК"дан устун келишганди (2:1). 


5. Баҳрайн ва Ўзбекситон клублари бунгача ОФК кубогида бор-йўғи 2 марта тўқнаш келишган. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2009 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичида "Бесайтин" билан ҳар икки баҳсда дуранг ўйнаган.

6. "Ал Муҳаррақ" турнирдаги кетма-кет 11 ўйинда гол урди (жами 20), агар "Насаф" дарвозасига ҳам йўл топилса, мутлақ рекорд такрорланади. 

7. Баҳрайн клуби сўнгги 2 баҳсда ("Ал Аҳед" ва "Қувайт СК") ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Эътиборли жиҳати, "Муҳаррақ" ҳеч қачон қаторасига 3 ўйинда нолга ўйнамаган.

8. "Насаф" ОФК кубоги доирасидаги кетма-кет 7 ўйинда зафар қучди, бу клуб рекордидан 1 тага кам (2011). 

9. Бердиев шогирдлари мусобақанинг жорий мавсумида барча ўйинларни ютган ягона жамоа (6/6). "Насаф" мавсумда 100 фоизлик натижа билан чемпион бўлган илк клубга айланиши мумкин.

10. "Насаф" 21 гол билан бу йилги мавсумда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди (ўртача 3,5 тадан). 

11. "Насаф" қаторасига 9 ўйиндан бери рақиблари дарвозасини ишғол қиляпти. Бу клуб рекорди ҳисобланади.

12. Мусобақанинг энг яхши тўпурари "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев бўлиб турибди. У 7 та гол уриш учун рақиб дарвозаси томони 14 та зарба йўллаган.

13. "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров барчадан кўпроқ дриблинг ишлатган (44 тадан 23 таси муваффақиятли).

ОФК кубоги-2021 тўпурарлари

1. Ҳусайн Норчаев ("Насаф") - 7 гол

2. Элман Тагаев ("Аҳал") - 5 гол 

3. Аҳмед Акаичи ("Қувайт СК") - 4 гол

Энг яхши ассистентлар

1. Шерзод Насруллаев ("Насаф") - 6

2. Абдулваҳоб Ал Малуд ("Муҳаррақ") - 4

3. Ресул Ҳожаев ("Аҳал") - 3

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика