UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  1 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

"Ал Ҳилол" - "Урава Редс". ОЧЛ финалига тайёрмисиз? Янгиликлар

"Ал Ҳилол" - "Урава Редс". ОЧЛ финалига тайёрмисиз?

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг финалидан ўрин олган биринчи учрашув бўлиб ўтади. Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида "Ал Ҳилол" Япониянинг "Урава Редс" клубини қабул қилади.


Ўйин Тошкент вақти билан 21:15да бошланади. Шуни айтиш лозим, "Ал Ҳилол" бунгача ОЧЛда ғолиб бўлмаган. Бу жамоа 2014 йил финалда ўйнаган, бироқ икки ўйин натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Урава Редс" эса бундан 10 йил муқаддам ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Ўшанда жамоа Эроннинг "Сепахон" клубидан устун келган. Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби 2009 йилдан бери мунтазам гуруҳдан чиқиб келмоқда. Бу жамоа ушбу мавсум чорак финал ва ярим финалда "Ал Айн", "Персеполис" клубларини ортда қолдирди.

Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби ҳозирча ОЧЛда ғолиб бўлмаган


"Ал Ҳилол"нинг суриялик ҳужумчиси Омар Хрбин энг муваффақиятли трансферлардан бири бўлди. У йил бошидан бери ОЧЛда 9та гол уришга муваффақ бўлди. Шундан бештасини эса ярим финалда "Персеполис" дарвозасига киритди. Шубҳасиз, бугунги ўйинда ҳам Хрбин асосий роллардан бирини бажаради.

"Ал Ҳилол" сафида кучли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, бразилиялик Карлос Эдуардо, уругвайлик Николас Милеси, қолаверса маҳаллий ўйинчилардан Салим Ал Довсари ва Ёсир Ал Шаҳрани шулар жумласидан.

ОЧЛ-2007 ғолиби "Урава Редс" ҳам мазмунли ўйин намойиш этмоқда. Бу жамоа финалга қадар 28та гол уришга муваффақ бўлди, шунингдек, тўртта учрашувда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Сайтама шаҳри клуби чорак финалда "Кавасаки Фронтале"ни, ярим финалда эса "Шанхай СИПГ"ни ортда қолдирди.

Япониянинг "Урава Редс" клуби бир марта 2007 йил ОЧЛ ғолиб бўлган


"Урава" ҳужумчиси Рафаэль Сильва рақиблар дарвозасига 11та зарба бериб, шундан 7тасини голга айлантирди. Буни яхши кўрсаткич деса бўлади. У "Шанхай СИПГ" дарвозасига ҳам тўп киритган. Маҳаллий ўйинчилардан Йосуке Кашиваги, жамоа сардори Юки Абе бошқалардан алоҳида ажралиб туради.

Аль-Хиляль

Omar Khribin - 38'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . final-тур

18/11/2017, 21:15

1
:
1
Тугади

Урава

Rafael Silva - 8'

45'
90'
4'  Nicolas Milesi
18'  Карлос Эдуардо (Наваф Альабед)
38'  Omar Khribin
38'  Omar Khribin
38'  Салим Аль-Давсари
45'  Mohammed Jahfali
66'  Наваф Альабед
70'  Mohammed Jahfali (Mukhtar Fallatah)
79'  Nicolas Milesi (Мохамед Канно)
80'  Мохамед Канно
90'  Мохаммед Аль-Бурайк
8'  Rafael Silva
12'  Томоя Угажин
65'  Rafael Silva (Златан Любиянкич)
77'  Казуки Нагасава (Цукаса Умесаки)
87'  Шинзо Короки (Toshiyuki Takagi)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика