UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  45 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди Янгиликлар

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Александар Митрович якшанба куни эрталаб Саудия Арабистонида касалхонага етказилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

30 ёшли футболчи юрак уриши тезлашгани сабабли шифохонага юборилган. Қайд этилишича, даволовчи шифокор футболчига ҳордиқ чиқаришни тавсия қилган.

Митрович яқинда тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганди.

Сербиялик форвард 2023 йилнинг ёзидан буён "Ал Ҳилол" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум Саудия Арабистони жамоаси сафида 25 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 11 март куни Элит ОЧЛ 1/8 финалида "Пахтакор"га қарши баҳс юритади. Учрашув сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади. Биринчи учрашувда "Пахтакор" ғалабага эришган эди (1:0).

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика