

Амманликларнинг режалари бўйича бугун Қаршига келишлари кутилаётган эди. Аммо уларнинг режаси ўзгариб қолди. “Ал Файсали” делегацияси, 29 январ душанба куни кундуз соат 13:30да ҳаво йўли орқали, Тошкентдан Қаршига келадиган бўлди.
Шу боис, “Насаф” - “Ал Файсали” учрашувидан олдин ўтказиладиган расмий тадбирлар душанба кунининг иккинчи ярмида ўтказилади. Ўйинолди расмий тадбирларнинг аниқ вақти кейинроқ маълум қилинади.



