

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов терма жамоа йиғинига чақирилганди. Бироқ жароҳати боис кеча терма жамоа лагерини тарк этди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек март ойидаги ўйинларда терма жамоамизга ёрдам бера олмайди. Самвел Бабаян унинг ўрнига "Бунёдкор"нинг бошқа бир аъзоси Акром Комиловни чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Филиппинга қарши 24, Баҳрайнга қарши 29 март куни "Бунёдкор" стадионида ўйнайди.



