UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  80 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Акрамжон Мамадалиев: "Ўзбек клубларида ҳам скаутинг тизими йўлга қўйилиши керак" Янгиликлар

Акрамжон Мамадалиев: "Ўзбек клубларида ҳам скаутинг тизими йўлга қўйилиши керак"

7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.



“Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Мамадалиев мазкур семинарда олинган янгиликлар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Туркияга қилган сафаримиз барчамиз учун фойдали бўлди. У ерда Европа даражасидаги футбол клублари қандай бўлишини, у клубларда иш қандай ташкил қилинганлигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Мен учун у ерда айниқса, ўйин учун оддий чиқариладиган чипталар ўрни махсус карталарга алмаштирилгани, бировни чиптаси/картаси билан бошқа одам стадионга кира олмаслиги, умуман шу борада йўлга қўйилган тартиблар янгилик бўлди. Бу тизим мухлисларнинг хавфсизлиги ва стадионга кирганда муаммоларга дуч келмасилигига шароит яратади. Мухлис уйида ўтирган ҳолда ўйинга чипта олиб, ўзи ҳоҳлаган вақтда бемалол бориб ўз жойини эгаллайди. Ушбу мухлис картасида стадионга кирган ҳар бир мухлиснинг персонал маълумотлари жойлашган бўлади. Яна бир қулайлиги мазкур картани кўчадаги дўконлардан савдо қилишда, умуман ҳамма жойда ишлатиш мумкинлиги ҳам жуда ажойиб. Бизда ҳам чипталар савдоси электрон тарзда ташкил этилса, мухлислар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантириб борилса, яхши бўларди.

Яна бир  жиҳат шундан иборатки, турк клубларида йўлга қўйилган скаутинг тизими менга жуда ёқди. Бизнинг клубларда ҳам видео ролигини кўриб четдан футболчи олишни ўзи билангина чекланмасдан, жамоага таклиф қилинадиган ҳар бир футболчи билан алоҳида шуғулланадиган клуб скаутинг тизими ташкил қилинса жамоаларимизга анча фойдали бўлади, деб ўйлайман. Клубда чин маънодаги  скаутлар фаолият юритиши – мавсум давомида ҳам таркибдаги футболчиларнинг ўйини статистик таҳлили шакллантириб борилиши, қайси футболчи мавсумни қандай барқарорликда ўтказа олгани бўйича маълумотлар омбори яратилиши, асосийси – клубга таклиф этиладиган ўйинчиларни кузатиш анча олдиндан бошланишига олиб келади, - деди Акрамжон Мамадалиев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика