Акмал Шораҳмедов: «Кореядаги гол - қалбимдаги доғ»
04 июл 2014 08:36
Янгиликлар
Акмал Шораҳмедов: «Кореядаги гол - қалбимдаги доғ»
Ўтган йили ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши кечган сафар учрашувидан сўнг энг кўп тилга олинган футболчи - бу Акмал Шораҳмедов.
Гап нима ҳақда кетаётганини тушуниб етдингиз, албатта. Индаллосини айтганда, бундай ҳолатлар дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари билан ҳам содир бўлган. Бунинг учун бир инсонни лойга ботириб ташлаш нотўғри. Ўша аламли автоголдан деярли бир йил вақт ўтиб, Акмал билан бафуржа суҳбатлашдик.
- Акмал, сиз билан «Бунёдкор» стадиони трибунасида ўтириб, гаплашяпмиз. Келинг, аввал шу муҳташам арена ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Биз эндигина футбол ўйнашни бошлаган чоғлар бундай стадионларни фақат орзу қилардик. Орзумиздаги стадионда тўп тепиш бахти насиб этганидан ғоят хурсандман. Тўғри, ҳозир бу стадионда ўйинлар ўтказилмаяпти. Майдон чими бир неча бор алмаштирилди. Ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, бугунги кунга келиб, майдон идеал ҳолатга келган. Ҳозирда туркиялик мутахассислар чимнинг ҳолатини назорат қилишяпти. Бизга айтишларича, «Бунёдкор» клуби иккинчи давра учрашувларини яна шу стадионда ўтказади. Осиёнинг кўплаб стадионларида бўлганман. Ҳеч иккиланишсиз, «Бунёдкор» аренасини қитъамизнинг энг маҳобатли ва кўркам 3та стадиони қаторига қўша оламан.
- «Бунёдкор» клуби сиз учун қадрли. Зеро, айнан «қалдирғочлар» таркибида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлдингиз, мамлакат кубогини қўлга киритдингиз, қолаверса, ОЧЛ баҳсларида майдонга тушдингиз...
- Ҳа, «Бунёдкор» менга трамп-лин вазифасини бажариб берди. Айнан шу жамоа таркибидаги ўйинларимдан сўнг миллий термадан таклиф олдим. Ҳозир ўйлаб қарасам, олий лигада ўйнаётганимга роппа-роса 10 йил бўлибди. Шу вақт оралиғида «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Андижон» жамоалари шарафини ҳимоя қилдим. Футболчи сифатида озми-кўп танилдим.
- Шу даражага етишингизда мураббийларнинг ҳам ҳиссалари катта, тўғрими?
- Албатта. Исталган соҳада устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Футболдаги илк сабоқларни Бахтиёр ва Дилшод Нуралиевдан олганман. Футболчи бўлиб етишишимда уларнинг меҳнатлари катта. Фурсатдан фойдаланиб, устозларимга миннатдорчилик билдираман. Умуман, профессионал спорт, хусусан, футболда мураббийлар ўрни ўзгача. Масалан, дунё миқёсида олсак, «Челси»га Жозе Моуриньо келганидан кейин клубда жуда кўп нарсалар ўзгарди. Асосий таркибда бинойидек ўйнаб келган Хуан Мата захира ўйинчисига айланди ва бунинг натижасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетди. Сиз кучли футболчи бўлишингиз мумкин, лекин мураббийнинг ўйин услубига мос келмасангиз, таркибдан жой ололмайсиз...
- Аксарият болалар ҳужумчи бўлиш, гол уриб, тезроқ танилишни исташади. Сиз эса ҳимояни танлагансиз. Бунда ҳам мураббий кўрсатмаси бош мезон бўлганми?
- Аслида футбол ўйнашни ярим ҳимоя чизиғида бошлаганман. Ўзи 16-17 ёшда футболчининг қайси чизиқда кўпроқ фойда келтириши яққол кўзга ташланиб қолади. Дилшод ака Нуралиев ҳимояда яхшироқ ўйнашимни кўра билганлар ва уларнинг тавсиялари билан шу чизиққа ихтисослашдим.
- Ўзбекистон миллий жамоасига чорлов, ундаги илк ўйин, ҳаяжон - булар сира эсдан чиқмаса керак...
- Албатта, ҳар бир футболчининг олий орзуси ўз мамлакати миллий жамоаси либосида майдонга тушишдир. «Андижон»да ўйнаб юрган пайтлар ҳам терма жамоа йиғинларига таклиф этилганман. Лекин ҳақиқий чорлов ЖЧ-2014нинг энг муҳим саралаш ўйинларига тўғри келди. Эронга қарши Тошкентда кечган учрашувни асло ёддан чиқармайман. Бутун ўйин давомида катта ташаббусга эришиб, якунда мағлубиятга учраш роса алам қилганди. Бир неча кун ўзимга келолмаганман. Одил Аҳмедовнинг тоза голини япониялик ҳакамлар инобатга олишмаганди. Ким билади, ўша гол ҳисобга олинганида, бугун бизнинг жамоа ҳам Бразилиядаги мундиалда иштирок этаётган бўлармиди?
- 14 очко билан мундиалга чиқолмасликни тасаввур қилиш ҳам қийин...
- Ҳа, биз каби 14 очко тўплаган Жанубий Корея термаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи гуруҳдаги Австралия эса 13 очко билан Бразилия чиптасини расмийлаштирди. 4-саралаш баҳслари якунланишига 3та тур қолганида «Яна 6 очко олсак, албатта, ЖЧга борамиз», деб ўйлагандик. Лекин шу 6 очко ҳам бизга ёрдам бермади. Энди бу спорт, олдиндан бир нарса дейиш қийин. Эрон термаси ўз майдонида ҳам, рақиб уйида ҳам корейсларни мағлуб этди. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди.
- Оғриқли савол: Сеулда кечган учрашувда кутилмаганда, ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйдингиз. Очиғи, жаҳон футболида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Ишончимиз комил, буни атайин қилмагансиз. Қарши бўлмасангиз, ўша ўйин ва гол билан якунланган вазиятни ёдга олсак.
- Ҳужумчилар 10та ёки ундан кўп вазиятда гол уролмайдилар. Аммо уларни ҳеч ким айбламайди. Лекин ҳимоячи кутилмаган ҳолатда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйса, бу нарса ойлаб муҳокама қилинади. Масалан, Испания термасининг ЖЧ-2014даги омадсизлигини дарвозабондан кўришди. Ҳа, қайсидир вазиятларда Касильяснинг хатолари бўлгандир. Аммо ҳамма айбни дарвозабонга ағдариб қўйиш нотўғри эмасми? Нима учун Сильванинг Голландия дарвозасига оддий вазиятда тўп киритолмаганини ҳеч ким гапирмаяпти? Агар ўша ҳужум гол билан якунланганида, ўйинда воқеалар бошқача ривожланармиди? Энди Сеулдаги ўйинга келсак, ҳозир айтадиган фикрларим билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Ўша ўйин давомида кучли ёмғир ёққанди. Менга 5-рақамли футболчини қўриқлаш вазифаси юклатилганди. Ўша ўйинчи билан жарима майдончасига баробар кириб бордик ва тўпга сакрадик. Тўғрисини айтаман, кучли ёмғир таъсирида тўпни учиб келаётганини ҳам кўрмадим. У бошимга тегиб, дарвозага кириб кетганини ҳам кейин англаб етдим. Бу жараён қандайдир сонияларда юз берди. Ҳеч бир ҳимоячи «Мана, дарвозамизга тўп киритинг», деб рақиб футболчисига имконият яратиб бермайди. Айниқса, миллий терма жамоа иштирокидаги ўйин ва боз устига, ЖЧ чиптаси ўртага қўйилган учрашувда. Фурсатдан фойдаланиб, ўша гол учун футбол ишқибозларидан алоҳида кечирим сўрайман. Агар шундай бўлишини олдиндан билганимда, ўша учрашувда майдонга тушмасдим, аксинча, фаолиятимга бир йўла якун ясаб ҳам қўяверардим.
- Мана, Бразилиядаги ЖЧ-2014 баҳслари айни қизғин паллага кирди. Шахсан сиз қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?
- Испания ва Германия жамоасига мухлислик қилаётгандим. Афсуски, амалдаги жаҳон чемпионлари мундиал билан гуруҳ босқичидаёқ хайрлашишди. Энди бор умидим бундестимдан. Менимча, Бразилиядаги чемпионат ўзининг кутилмаган натижалари билан ёдда қолса керак. Умумий олиб қарасак, чемпионатда Америка қитъаси жамоалари кучли ва мазмунлироқ ўйин намойиш этишяпти. Балки минтақа иқлими қўл келаётгандир. Европада узоқ давом этган мавсумнинг якунланиши билан мундиалнинг бошланиши ҳам Англия, Испания, Италия каби гранд терма жамоаларга салбий таъсир ўтказгандир. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари талаб даражасида эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолди. Америкаликларга мухлисларининг кўплиги ҳам ёрдам бераётгандир. Айниқса, Чили ва Мексика терма жамоалари ажойиб ўйин намойиш этишди. Шахсан мен бу жамоалардан бундай шиддатни кутмагандим.
- Сизнингча, ким жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлади?
- Одатда катта мусобақаларда энг яхши футболчини чемпион ёки финалга етиб келган жамоа таркибидан танлашади. Ҳозир ўз терма жамоаларида катта мавқега эга Неймар, Месси, Роббен, Мюллер каби футболчиларни энг яхши бўлиш учун даъвогарлар сафига киритиш мумкин. Агар бу футболчилар жамоалари узоқроққа боришса, улардан бири ЖЧнинг асосий қаҳрамонига айланиши тайин.
- Жаҳон чемпионатида биз мухлислик қилаётган яна бир инсон бор. Аниқроғи, Равшан Эрматов ва унинг бригадаси бошқараётган ўйинларни қайси вақтда бўлишидан қатъий назар, кўряпмиз. Бугунгача Эрматов Швейцария - Эквадор, Мексика - Хорватия ҳамда АҚШ - Германия учрашувларини бошқаришга улгурди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Равшан ака 4 йил аввал ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда 5та ўйинда ҳакамлик қилган эди. Бразилияда эса 3та ўйинни бошқарди. Бу билан Армандо Арчундия, Хорхе Ларрионда ва Жоэль Киньонинг рекордига етиб олди. Ўйлайманки, АҚШ - Германия учрашуви сўнггиси бўлмайди. Кўряпмиз, ҳакамлар бу галги мундиалда қўпол хатоларга йўл қўйишяпти. Италия ва Кот-д~Ивуар терма жамоалари иштирокидаги сўнгги ўйинларда ҳакамларнинг қарорлари бу икки жамоани муддатидан аввал курашдан чиқиб кетишга мажбур қилди. Фикримча, Италия - Уругвай баҳсида қизил карточкага тортадиган вазият рўй бермаган эди. Греция футболчиси ҳам ерни тепиб, ўзи йиқилиб тушди. Умуман, ҳакамларга нисбатан босим ошиб кетди. Ўйлайманки, бундай ҳолатда ҳал қилувчи финал учрашувини бошқариш Равшан Эрматов ва унинг бригадасига ишониб топширилади. Кўз тегмасин, вакилларимиз ўйинларни бехато бошқаряптилар.
- 5 июль куни пойтахт дербисидан ўрин олган «Пахтакор»- «Бунёдкор» ўйинидан сўнг олий лигада 1-даврага якун ясалади. Қолган жамоалар оралиқ танаффусга чиқиб кетишди. Турнир жадвалига назар ташласак, «Бунёдкор» амалдаги чемпионга хос бўлмаган ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Локомотив»дан 8 очко ортда қоляпсизлар. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Дарҳақиқат, бизга хос бўлмаган ўрин. Лекин жорий йилги чемпионат аввалги мавсумларга нисбатан анча кучлироқ ўтмоқда. Қолаверса, ўтган йили асосий таркибимизда ўйнаган футболчилардан 7 нафари бошқа клубларга ўтиб кетди. Бу жуда катта йўқотиш. Уларнинг ўрни етарлича тўлдирилмади. Бу йил таркибимизда клуб академиясида тарбия топган кўплаб ёш футболчилар ўйнашяпти. Уларга озгина вақт керак. Шундай бўлсада, ҳали чемпионлик учун курашни давом эттирамиз. Бизни ҳозирдан сафдан чиқариш тўғри эмас. Олдинда бутун 2-давра учрашувлари турибди. Вазиятни ўнглаш учун имкониятимиз етарли.
- Биринчи давранинг ўзида «Бунёдкор»да 3 марта бош мураббий алмашди. Бу ҳолат ҳам жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказгандир...
- Қайсидир маънода таъсири бордир, лекин сезиларли даражада эмас. Мураббий ўзгаргани билан жамоа олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ўша-ўша. 5 июль куни «Пахтакор»га қарши ўйинда ғалаба қозонсак, пешқадамлар билан ўртадаги очколар фарқи қисқаради. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Лекин ўйин оғир кечишини тасаввур қилиш қийин эмас.
- Футболчининг фаолиятида қизиқарли воқеалар тез-тез учраб туради...
- Мана бугун суҳбатга келаётганимда ҳам қизиқарли ҳолат юз берди. Уйдагилар дала ҳовлимизга кетишган эди. Мажбурликдан кўйлагимга ўзим дазмол босишимга тўғри келди. Бунга ўрганмаганим учун кўйлакни куйдириб қўйдим (кулади). Футбол эса қизиқарли ҳолатларга тўла. Масалан, ОЧЛ гуруҳ босқичида Дохада «Ал-Жаиш»га қарши кечган учрашувдан қайтаётганимизда, 2-3 нафар футболчи рейсдан қолиб кетди. Улар уйдагиларга совға-салом олишга кўп вақт сарфлаб, самолётга кеч қолишган ва оқибатда Тошкентга бошқа йўналиш орқали қайтишганди.
- Охирги савол: волидаи муҳтарамангиз бир неча йилдан буён информатика фанидан ёшларга зиё тарқатиб келаётган эканлар. Болалигингизда сизда ҳам ўқитувчилик касбини танлаш имконияти юзага келганми?
- Очиғини айтсам, асло. Зеро, болалигимдан футболга меҳр қўйдим. Балки кейинчалик футболни тугатиб, мураббийлик фаолиятимни йўлга қўйиш асносида онамнинг касбларини давом эттирарман. Ҳозирча ўзим ўқитувчилар, мураббийлардан ўрганяпман.

Фикрлар