Баҳс тугагач жамоа ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Хитой клубларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Чунки улар жуда тартибли футбол намойиш этишади. Ўйин жудаям ҳужумкор руҳда ўтди. Биз яратган вазиятимизнинг бирини голга айлантирдик ва ғалаба қозондик.
Йиғин давомида мураббийларимиз турли хил тактик схемаларни синовдан ўтказиб олишди ва турли таркиб синаб кўришди. Тайёргарлигимизнинг энг сўнгги босқичи Тошкентда бўлади. Ўйлайманки, 17 февраль куни оптимал формада бўламиз.
Айн вақтда назорат ўйинлари айни пайтда бизга жудаям зарур эди. Чунки “Ал Жазира” оддий жамоа эмас”, - дейди Акмал Шораҳмедов клуб матбуот хизматига берган интервьюси чоғида.
"Бунёдкор" матбуот хизмати