

Наманган тарбияланувчиси ҳисобланган Ортиқов катта эҳтимол билан иккинчи даврани “Олмалиқ” сафида ўтказади. Ўтган мавсум иккинчи қисмида дарвозабон айнан “Олмалиқ” клубидан “Навбаҳор”га қайтарилганди. Ортиқов биринчи давра давомида саккизта ўйинда майдонга тушганди. Бундан ташқари Акмал кеча бўлиб ўтган “Локомотив” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам “Навбаҳор” дарвозасини қўриқлаганди. Акмал Ортиқовнинг кейинги фаолияти “Навбаҳор” футбол клуби ва жамоа мухлислари номидан омад тилаб қоламиз.



