UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  0 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  13 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1

Акмал Мозговой: "Барча таклиф ва режалар ҳақида янги йилдан сўнг ўйлаб кўраман" Янгиликлар

Акмал Мозговой: "Барча таклиф ва режалар ҳақида янги йилдан сўнг ўйлаб кўраман"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

Маросимда "Насаф" таянч ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Суперлигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

"Мавсум биз учун ажойиб ўтди. Ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизни бажардик. Бу ютуқда барча жамоадошларимнинг ҳиссаси бор" - деди Акмал Мозговой.

- Энг яхши футболчи бўлишингизни кутганмидингиз?

- Тўғриси, ҳа. Умид қилгандим.

- Акмал Мозговой кейинги мавсумда ҳам "Насаф" сафида ўйнайдими? 

- Худо хоҳласа, ҳа.

- Чемпионликдан кейинги ёмон натижаларнинг сабаби нимада?

- Чемпионликни қўлга киритиш ҳар доим қийин. Барча жамоалар "Насаф"га қарши борини бериб ўйнашади. Мавсум биз учун ажойиб ўтди. Сўнгги баҳсларда ёмон натижаларга келадиган бўлсак, вазифани бажарганимиздан сўнг бироз бўшашдик ва хотиржамликка берилдик. Асосий сабаб шу деб ўйлайман.

- Ўзбекистондаги барча совринлари ютдингиз. Энди янги чақирувлар сари қадам ташлаш ва легионерга айланиш вақти келмадими?

-Ҳозир дам оляпман. Барча режаларни ва таклифларни янги йилдан сўнг кўриб чиқамиз. "Насаф" билан муҳокама қилишимиз керак бўлган мавзулар бор.

- "Энг яхши гол" ва "Энг яхши футболчи" номинацияларида ғолиб бўлишга даъвогар эдингиз. Қайси совринни ютсангиз кўпроқ хурсанд бўлардингиз?

- Иккала совринни ҳам қўлга киритсам ажойиб бўларди.




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика