Аканжи: "Адолатсиз натижа"

Mirjalol Normatov
26 дек 2024
"Манчестер Сити" футболчиси Мануэль Аканжи "Эвертон"га қарши ўйин якнулари ҳақида гапирди.

АПЛнинг 18-тури доирасидаги учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишди.

"Бу адолатли натижа деб ҳисобламайман. Биз жуда кўп вазиятлар яратдик, бироқ биттагина гол урдик ва йўқ жойдан гол қўйиб юбордик. Биз камида 3 ёки 4 голга муносиб эдик деб ҳисоблайман. Шунчаки тўп дарвозага киришни истамади.

Биз ҳужум ташкил этишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ тўпни йўқотяпмиз. Бунақаси бўлмаслиги керак. Ўйин якунига қадар ғалабага ишончни сақлаб қолиш лозим", - деди ҳимоячи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC