UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  1 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  1 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  26 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

"Локомотив" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув давомида "темирйўлчилар" посбони Абдумавлон Абдужалилов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини шерикларига ҳам қўшимча куч бағишлагани турган гап.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Александар Стоймирович ("Локомотив").


"Локомотив"нинг сенсацион ғалабасида мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўйин давомида "темирйўлчилар" кучли прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар билан "шерлар"ни эсанкиратиб қўйишди. "Пахтакор" 2020 йил ноябрь ойидан буён Суперлигада ҳеч кимга йирик ҳисобда ютқазмаётганди. Шу тариқа, Александар Стоймирович 3-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Акаки Шулая ("Қизилқум").


"Қизилқум" мазкур тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шукуруллаев узатган ажойиб пасдан кейин Шулая ўнг қанотда тўпни эгаллаб икки рақибдан қочиб кетиб Неъматов қўриқлаётган дарвозага гол урди. Айнан мана шу гол 3-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").


Дастлабки икки турда иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "қалдирғочлар" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 3-турда эса жамоани "Навбаҳор" кутиб турганди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлишини тахмин қилганди, аммо иккинчи таймда майдонга тушиб иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадов бу тахминларни чилпарчин қилди. Суперлигадаги фаолиятида бешинчи бор дублга эришган Мираҳмадов 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 16:21:38
Bill Junior
Abdumavlonni terma jamoaga chaqirib koʻriw keremikin Anu tewu varataristladan yaxwro formadekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика