"Айнтрахт" "Шальке-04"дан Сэмни ижарага олди

Tolibjon Qosimov
6 июл 2015, 13:26
"Шальке-04" Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси билан ярим ҳимоячи Сидней Сэм трансфери борасида келишиб олди.
Гельзенкирзенликлар аъзоси Франкфуртга кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага ўтади. Футболчи маошининг ярмини "Шальке-04" ўзи беради.

Олдинроқ "Шальке-04" раҳбарияти Сэм ва Кевин Принс-Боатенгни клуб ва ўйинчилар билан муносабати ёмонлашгани сабабли таркибдан чиқаришларини маълум қилишган эди. Боатенгда ҳам таклифлар кам эмас, футболчининг ўзи эса "Милан"га қайтишни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru