UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  1 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  0 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  11 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  17 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  2 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  19 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  16 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  6 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  5

Айбек Нурбоев: “Шартномага қадар ҳаммаси яхши эди. Бироқ...” Янгиликлар

Айбек Нурбоев: “Шартномага қадар ҳаммаси яхши эди. Бироқ...”

Ўтган мавсум “Бухоро” учун ўйнаган Айбек Нурбоевга мавсум тугагач бир қатор клублардан таклифлар бўлаётганди. Аммо қорақалпоқ ўғлони жорий йил ҳам бухороликлар таркибида қолишни ўйлаб, таклифларга рад жавобини бериб келаётганди. Бироқ яқинда унинг жамоа билан хайрлашганини эшитдик.
- Айбек ака, “Бухоро”дан кетишингизни қандай изоҳлайсиз?

- Биласизми шартномага қадар ҳаммаси яхши кечаётганди. Раҳбарият ва бош мураббий билан муносабатим жуда илиқ эди. Бироқ битим имзоланадиган пайтга келганда, воқеалар ривожи тубдан ўзгариб кетди. Очиғи бундай бўлишини ўзим ҳам сира кутмагандим. Чунки бу йил ҳам “Бухоро” қолишни режалаштиргандим. Аммо бу хаёт. Унда шундай кутилмаган ходислар учраб туради. Буни тўғри қабул қилдим.

- Сўнгги лаҳзада мураббий билан чиқиша олмадингизми ёки раҳбарият билан моддий жиҳатни келиша олмадингизми?

- Моддий томондан. Кимдир мен ҳақимда салбий фикр билдириб, раҳбариятни чалғитган.

- Аниқ номни айта оласизми?

- Йўқ. Лекин ўзим учун билиб қўйдим.

- Кетиш олдидан Александр Мочинов билан гаплашдингизми?

- Александр Владимирович клубга келиб, иш бошлаган кунларидаёқ мен билан ҳамкорлик қилишни истаётганини билдирганди. Шунинг учун ҳам бу йил “Бухоро”да қолмоқчи эдим. Юқорида айтиб ўтганимдек, битта шахс мен ҳақимда уларга бошқача тушунтирган.

- Шундан сўнг сизни собиқ жамоангиз “Нефтчи”га ўтганингиз ҳақида эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа, шундай. 18 январдан фарғоналикларнинг пойтахтдаги йиғинига келиб қўшилдим. Лекин ҳозирча расман келишувга эришмадик.

- Бу клубга сизни ким таклиф этди. Раҳбариятми ёки мураббий?

- Умуман олганда ҳаммаси жамоага қайтишимни истади. Ўзим ҳам собиқ жамоамни соғиндим шекилли, таклифни қабул қилиб машғулотларга қўшилдим (кулади).

- Олдингизда бундан бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Ҳа, ҳозиргача яна айрим клублар чақирмоқда.

- “Нефтчи”да қолишингиз неча фоизга аниқ?

- Бу масала яқин 2-3 кунда аниқ бўлади.

 

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика