

Шундай қилиб, Рафаэль Бенитес жамоаси жорий мавсум Англия чемпионатида бирорта ғалабага эришмади. Маълумотларга кўра, клуб мавсумни 2-марта шундай омадсиз бошлади. Бундай натижа сўнгги бор 120 йил олдин қайд этилган. "Ньюкасл" 1898-99 мавсумнинг илк 10та ўйинида ғалаба нималигини билмаган эди.



