UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  194 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  5 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган" Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган"

Одил Аҳмедов "Анжи"да тўп тепган пайтларидаги хотиралари билан бўлишди.

- "Анжи"нинг қайси томони клуб даражасига тўғри келмасди?

- Маъмурлар (администраторлар)дан бошқа ҳаммаси зўр эди. Масалан, машғулотдан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, улар ювилиб, қайтариб олиб келинарди, қай бири кимнинг формаси эканлигини ўзимиз излардик.

Кейин "Бавария" маъмури таклиф қилинди ва у ҳаммасини тартибга келтирди: Машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, сўрайсан - беради.

- "Анжи"да нима сизни кўпроқ ҳайратга солган?

- "Анжи" эгаси Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ "Бугатти" совға қилган. Унинг ичида ҳақиқий машинанинг калитлари бор эди. Карлос - жуда оддий, позитив инсон. Унга қараб, бу йигит афсона дейиш қийин эди.

- "Игорь Денисов "Анжи"нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп ёқимсиз гапларни айтган". Шу сўзларингизга аниқлик киритиб кетсангиз.

- Денисов - ўз феълига эга футболчи. Қайсидир баҳсдан сўнг у Диарра ёки Буссуфа билан тортишиб қолди ва жанжал бошланди: Жамоа гуруҳларга бўлиниб олди. Кейинроқ Гус Хиддинк кетди, бизга воқеалар ривожи ўзгарганини, истаган инсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтишди.

Хиддинк катта обрўга эга эди, бироқ жамоадаги деярли барча нарсани Самуэль Это'О ҳал қиларди. У гол уришни, ғалаба қозонишни хоҳларди, клуб учун кўплаб яхши ишлар қилган. Масалан, футболчиларнинг мукофот пулидан пул йиғиб, маъмурлар ва бошқа ходимларга берган.

Шу билан бирга Это'О "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни "Анжи"дан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг кетиши фойдамизга ишлган: У 40 ёшларда эди, аввалги Карлосдан асар ҳам қолмаганди" - дейди Одил Аҳмедов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика