
"МЮ устидан қозонилган ғалабадан хурсандман. Бу ғалаба бизга керак эди. Ғалабали голларимдан мамнунман. Биз керакли голни урдик ва уч очкога эга бўлдик. Шундай ўйнашда давом этишимиз керак. Мавсумнинг бу қисмида ғалабалар жуда керак. "Челси" ҳозир яхши вазиятда ва биздан олдинда кетмоқда.
Кейинги дам олиш кунида улар "Ливерпуль" билан ўйнайди. Кўрамиз бу баҳс қандай ўтаркин.
Чемпионлар лигасидаги ЦСКАга қарши навбатдаги тур учрашуви биз учун жуда муҳим. Ижобий натижага эришиш учун жамоада ҳамма нарса бор. Биз уч очко олишимиз ва кейинги баҳсларда муваффақиятга эришишимиз керак" - дейди Агуэро.