

Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Мануэль Пеллегрини айтиб ўтди. Агуэро жароҳати туфайли "Манчестер Сити"нинг охирги 4та ўйинини ўтказиб юборди. "Арсенал"га қарши ўйин 21 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
"У жамоа билан бирга ишламоқда. Серхио ўйинни асосий таркибда бошлайдими ёки йўқми билмайман. Лекин душанба куни майдонга тушиши деярли аниқ", - дейди Пеллегрини.



