UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  63 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби Анталия йиғинини давом эттирмоқда Янгиликлар

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби Анталия йиғинини давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган АГМК бу мавсум ОЧЛда иштирок этади.

АГМКнинг бу йилги мақсадлари улкан. Клуб раҳбарияти бежизга Миржалол Қосимовни бош мураббий этиб тайинлагани йўқ. 12 февраль куни бу жамоа Олмалиқда Осиё чемпионлар лигасидаги илк учрашувини ўтказади. Плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби Олмалиқда меҳмон бўлади.

Мазкур учрашув битта ўйиндан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Ютган жамоа эса кейинги боcқичга йўл олади ва сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубига қарши баҳс олиб боради. Ҳозирда Душанбенинг "Истиқлол" клуби ОЧЛга тайёргарликни Анталияда олиб боряпти.

Жамоа Туркиядаги ўқув-машғулот доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ҳаким Фузайлов шогирдлари аввалига Қозоғистоннинг "Тобол" клубига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди, кейинги беллашувда эса Босния ва Герцеговинанинг "Челик" жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Бугун "Истиқлол" учинчи назорат баҳсини Даниянинг "Кёге" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа шунингдек, 6 февраль куни Россиянинг "Томь" ҳамда 7 февралда "Сўғдиёна" билан ўйнайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика