UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

АГМК - "Машъал": Превью Янгиликлар

АГМК - "Машъал": Превью

Теглар :  МашъалАГМК
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидаги АГМК рақиби "Машъал" билан бўладиган мазкур ўйин ушбу қарама-қаршилик тарихидаги 20-учрашувга айланади.

АГМК ва "Машъал" жамоалари бунга қадар 18 бор чемпионатда ва 1 маротаба кубок баҳсида ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур қарама-қаршиликда устунлик "Машъал" тарафида. Ўтказилган 19 учрашувда АГМК 6 ғалабага эришган, 4 маротаба дуранг қайд этилган ва 9 бор мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати ҳам "Машъал" фойдасида: 20-23.

Қизиғи, Ўзбекистон Кубоги доирасида "Машъал" билан бир маротаба дуч келган. Ўтган йилги чорак финал беллашувида "Машъал" Олмалиқда таслим этилган ва АГМК ярим финал чиптасига эгалик қилганди. Кетма-кет иккинчи йилдирди кубок доирасида олмалиқликлар "Машъал" билан дуч келмоқда.

Айни пайтда кубокдаги рақиб "Машъал" Про-лигада 13-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда "Истиқлол" билан пешқадамликни бўлишиб турибди. Муборакликларни ўтмишда моҳир футболчи, ҳимоя чизиғи вакили бўлган Асрор Алиқулов бошқармоқда. Александр Хомяков жамоадан кетгач бош рулга Асрор Алиқулов қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон Кубоги мусобақаси янги форматда, яъни барча тўқнашувлар бир ўйиндан иборат ҳолда ўтказилмоқда. Ҳар бир босқичга эса алоҳида қуръа ташланиб, мезбон жамоа ҳам айнан кўр-кўрона ўтказиладиган қуръада аниқланмоқда. АГМК ўтган йили янги форматда ўтказилиши бошланган мазкур мусобақа ғолибига айланганди. АГМК ўтган мавсум Ўзбекистон Кубоги доирасидаги барча ўйинларда ғалабани тантана қилди. Жорий мавсум ҳам АГМК Лига Кубогида зафарли юришларини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Кубоги ғолиби сифатида эса биз жорий мавсумдаги мусобақага нимчорак финалдан қўшилдик. "Машъал" эса ўтган раунддан бошлаб ишга киришган. Улар Қашқадарё дербисида "Шўртан" (5:3) устидан қозонилган ғалаба эвазига нимчорак финал масаласини ҳал этишган.

Ўзбекистон Кубоги.
3 август, шанба.
АГМК - "Машъал" (20:00)

Олмалиқ шаҳри, ОКМК "Марказий" стадиони.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика