UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

АГМК жамоаси тантанали тарзда медаллар билан тақдирланди ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

АГМК жамоаси тантанали тарзда медаллар билан тақдирланди ГАЛЕРЕЯ

Теглар :  АГМК
Бугун Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида АГМК асосий жамоаси ва ёшлар жамоаси ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган совринлари билан тантанали равишда тақдирланди.

Хабарингиз бор, АГМК жамоаси кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган бўлса, Ёшлар Биринчилигида U21 жамоамиз тарихда илк бор чемпионлик шоҳсупасига чиққанди.

Шу муносабат билан бугун жамоамиз аъзоларига, хусусан Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги ёшлар жамоамиз вакилларига олтин, Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоамизга эса бронза медаллари тақдим этилди.

Ёшлар Биринчилигида чемпион бўлган АГМК ёшлар жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабига қимматбаҳо телевизорлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимида ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳамда ОКМК бошқарув кенгаши раиси ва клубимиз президенти Абдулла Холмурадович Хурсанов қатнашди.

Тақдирлаш маросимида сузиш бўйича Паралимпия совриндори бўлган олмалиқлик Ислом Асланов ОКМК раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Шунингдек, маросимда 50 йилдан ортиқ вақт мобайнида футболга ашаддий мухлислик қилаётган, хусусан АГМК жамоасининг фидоий мухлиси ҳисобланган Сафар Баймаков клубимиз томонидан тақдирланди.

Футболни ривожлантиришга қўшаётган беминнат хизмати учун ЎФА вице президенти Одил Аҳмедов ОКМК бошқарув раиси, АГМК футбол клуби президенти Абдулла Холмурадович Хурсановга ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан ташаккурнома ва махсус совринни топширди.

Шунингдек, Миржалол Қосимов АГМК жамоаси номидан ОКМК бошқарув кенгаши раиси Абдулла Холмурадович Хурсановга фидоий раҳбар совринини топширди.

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, АГМК футзал жамоаси мураббийи Александр Петров, АГМК ёшлар жамоаси мураббийи Аъзам Шерғозиев ва АГМК аёллар жамоаси мураббийи Илҳом Ханжариевга самарали меҳнатлари учун эсдалик совғалари тақдим этилди.

ОКМК томонидан бир неча йиллардан буён ҳомийлик қилиб келинаётган «Матонат» ногирон-ампутантлар футбол жамоаси масъулларига ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбирнинг сўнгги қисмида залга йиғилган меҳмонларга Металлург маданият саройи бадиий дасталари томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика