UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  2 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  4 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди Янгиликлар

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди

Теглар :  ФутзалАГМК
Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган АГМК футзал жамоаси бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

АГМК футзал жамоасини кутиб олиш учун клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари ҳам чиқишди. Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Осиё чемпионатида АГМК клуби тарихидаги энг яхши натижа, яъни мусобақанинг тўртинчи ўринини қўлга киритди. Шу боисдан ҳам ёш таркиб билан қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва АГМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петровга зарбоп чопон кийдирилди. Шунингдек, барча футзалчиларни карнай-сурнай садолари ва гуллар билан кутиб олинди.

Футзал жамоасини кутиб олган ОКМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов ва клуб бош директори Мухтор Қурбонов чиқишди. Шунингдек, АГМК телеканали мухбирлари ҳамда "championat.asia" сайти ходимлари мазкур жараённи ёритиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига келишди.

Қайд этиш керакки, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати ярим финалига чиқди ва мазкур мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа давомида жами 6 учрашув ўтказган жамоамиз 3 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди. Гуруҳда ва 3-ўрин учун бўлган баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига имконият бой берилган бўлса, ярим финалда Эрон клуби "Мес Сунгун" ғалаба қозонди. Гуруҳда "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" ва чорак финалда Таиланднинг "Порт" жамоалари эса доғда қолдирилди. 

Шу тариқа АГМК футзал жамоаси Осиё чемпионатида 24 маротаба гол киритиб, ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборди. Жамоамиз киритган голларга Акбар Усмонов (6), Даврон Чориев (6), Ихтиёр Ропиев (5), Илҳомжон Ҳамроев (2), Ҳусниддин Нишонов (2), Дилшод Раҳматов, Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматовлар муаллифлик қилишди.

Бугун Тошкентга қайтиб келган футзалчиларимиз эндиликда бугундан старт оладиган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришади.










Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика