UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  1 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди? Сардор Абдураимов ойдинлик киритди Янгиликлар

АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди? Сардор Абдураимов ойдинлик киритди

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг тўққизинчи турида ўз майдонида АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди.

Сўнгги йилларда Суперлигада совринли ўринлар учун курашаётган олмалиқликлар таркибида жорий мавсум бир қатор тажрибали ва номдор футболчилар йиғилди. Чемпионлик учун курашаётган жамоанинг мазкур мағлубияти ва мезбонларнинг ғалабаси қайсидир маънода сенсация сифатида қабул қилинди. Бу албатта табиий ҳол. Хўш, АГМКни мағлуб этишда майдон эгалари нимадан куч олишди ёки ўйиндан олдин қўшимча мотивация берилдими? Шу ва бошқа саволларимизга "газчилар"нинг сардори ва етакчиси Сардор Абдураимов жавоб бериб ўтди.


- Одатда даража жиҳатдан икки хил жамоа майдонда тўқнашганда имконияти паст баҳоланган жамоа футболчиларида иштиёқ икки ҳисса юқори бўлади. АГМК билан баҳсда "Машъал" футболчиларида мана шу иштиёқ яққол сезилди. Умуман, ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди?

- Тўғри айтдингиз. АГМК охирги мавсумларда юқори ўринлар ва чемпионлик учун курашадиган жамоага айланди. Бу йил эса ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашди. Рақибимизнинг савияси ва даражаси маълум эди. Бундай жамоаларга қарши майдонда икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Яхши кайфиятда танаффусга йўл олдик. 

- АГМК жамоасини ўрганиш жараёнида қайси ожиз нуқтаси эътибор тортди? Кучли рақиб билан баҳс олдидан синчковлик билан ўрганиш муҳим ҳисобланади...

-  Уларни яхши ўрганиб чиққандик. Таъкидлаганингиздек кучсиз эмас, кучли томонларига эътибор бердик. Майдонда устун жиҳатларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилдик, дея оламан. Мазкур ғалаба жамоамизга янада кўтаринки кайфият ва ишонч берса ажабмас. 

- Аксарият клубларда чемпионат етакчисига қарши баҳслардан олдин қўшимча мотивация бериш мақсадида молиявий рағбат ваъда қилинади...

- Бундай ҳолат ҳар бир жамоада турлича, деб ўйлайман. Қайсидир клубда молиявий имкониятлари юқори ёки бунинг акси. АГМК билан ўйиндан олдин қўшимча мотивация сифатида мукофот пуллари ваъда қилинмаганди.  Футболчилар билан гаплашиб олиб, ўз майдонимизда ютқазишга ҳаққимиз йўқ дедик. Бор гап шу. 

- Ушбу учрашувдаги тактик курашда "Машъал" АГМКни ютдими? Боиси иштиёқ ёки хоҳишни ўзи камлик қилиши мумкин...

-  Мураббийларимиз жуда тўғри тактикани танлай олишди. Олмалиқликларнинг нималарга қодирлигидан хабаримиз бор эди. Уларни қандай тактика асосида ютишимиз кераклигини мураббийларимиз тушунтиришди.

- "Машъал"нинг том маънодаги сардори ва етакчисига айланиб боряпсиз. Демак, сизда яна катта жамоаларда легионер сифатида ўйинашга умид уйғонди, десак бўладими? Мавсум бошида ҳам хориждан таклифлар бўлганди...

- Катта жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. "Машъал"ни ҳам оддий жамоа демаган бўлардим. Легионерга айланишимга келсак, вариантлар йўқ эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика