UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди? Сардор Абдураимов ойдинлик киритди Янгиликлар

АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди? Сардор Абдураимов ойдинлик киритди

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг тўққизинчи турида ўз майдонида АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди.

Сўнгги йилларда Суперлигада совринли ўринлар учун курашаётган олмалиқликлар таркибида жорий мавсум бир қатор тажрибали ва номдор футболчилар йиғилди. Чемпионлик учун курашаётган жамоанинг мазкур мағлубияти ва мезбонларнинг ғалабаси қайсидир маънода сенсация сифатида қабул қилинди. Бу албатта табиий ҳол. Хўш, АГМКни мағлуб этишда майдон эгалари нимадан куч олишди ёки ўйиндан олдин қўшимча мотивация берилдими? Шу ва бошқа саволларимизга "газчилар"нинг сардори ва етакчиси Сардор Абдураимов жавоб бериб ўтди.


- Одатда даража жиҳатдан икки хил жамоа майдонда тўқнашганда имконияти паст баҳоланган жамоа футболчиларида иштиёқ икки ҳисса юқори бўлади. АГМК билан баҳсда "Машъал" футболчиларида мана шу иштиёқ яққол сезилди. Умуман, ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди?

- Тўғри айтдингиз. АГМК охирги мавсумларда юқори ўринлар ва чемпионлик учун курашадиган жамоага айланди. Бу йил эса ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашди. Рақибимизнинг савияси ва даражаси маълум эди. Бундай жамоаларга қарши майдонда икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Яхши кайфиятда танаффусга йўл олдик. 

- АГМК жамоасини ўрганиш жараёнида қайси ожиз нуқтаси эътибор тортди? Кучли рақиб билан баҳс олдидан синчковлик билан ўрганиш муҳим ҳисобланади...

-  Уларни яхши ўрганиб чиққандик. Таъкидлаганингиздек кучсиз эмас, кучли томонларига эътибор бердик. Майдонда устун жиҳатларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилдик, дея оламан. Мазкур ғалаба жамоамизга янада кўтаринки кайфият ва ишонч берса ажабмас. 

- Аксарият клубларда чемпионат етакчисига қарши баҳслардан олдин қўшимча мотивация бериш мақсадида молиявий рағбат ваъда қилинади...

- Бундай ҳолат ҳар бир жамоада турлича, деб ўйлайман. Қайсидир клубда молиявий имкониятлари юқори ёки бунинг акси. АГМК билан ўйиндан олдин қўшимча мотивация сифатида мукофот пуллари ваъда қилинмаганди.  Футболчилар билан гаплашиб олиб, ўз майдонимизда ютқазишга ҳаққимиз йўқ дедик. Бор гап шу. 

- Ушбу учрашувдаги тактик курашда "Машъал" АГМКни ютдими? Боиси иштиёқ ёки хоҳишни ўзи камлик қилиши мумкин...

-  Мураббийларимиз жуда тўғри тактикани танлай олишди. Олмалиқликларнинг нималарга қодирлигидан хабаримиз бор эди. Уларни қандай тактика асосида ютишимиз кераклигини мураббийларимиз тушунтиришди.

- "Машъал"нинг том маънодаги сардори ва етакчисига айланиб боряпсиз. Демак, сизда яна катта жамоаларда легионер сифатида ўйинашга умид уйғонди, десак бўладими? Мавсум бошида ҳам хориждан таклифлар бўлганди...

- Катта жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. "Машъал"ни ҳам оддий жамоа демаган бўлардим. Легионерга айланишимга келсак, вариантлар йўқ эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика