

2022 йил жамоага қўшилган марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов билан клуб шартномани узайтирди. Битим бир йилга мўлжалланган. Анзур Исмоилов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Аввалроқ "Сурхон" клуби ҳимоячи билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.



