Агент: “Ўтган йили "ПСЖ" Маркиньосни 60 млн еврога сотмаганди”
07 мар 2017 00:55
Янгиликлар
Агент: “Ўтган йили "ПСЖ" Маркиньосни 60 млн еврога сотмаганди”
Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳимоячиси Маркиньос жамоаси билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормаяпти.
Бу ҳақда футболчининг агенти Жулиано Бертолуччи хабар берди. Агентнинг айтишича, 22 ёшли футболчининг ҳозирги шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунланади.
“Маркиньос “ПСЖ” билан шартномани узайтирмади. Музокаралар анча олдин боши берк кўчага кириб қолганди. Парижликлар раҳбарлари ўтган йили ёзда мижозимни 60 млн еврога сотмаган эди, — деди футболчининг агенти Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар