Агент: "Барселона" ҳақиқатдан ҳам Жовинкога қизиқиш билдирган"

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2015, 12:43
"Торонто" ҳужумчиси Себастьян Жовинко агенти Андреа Д'Амико унинг мижозига "Барселона" қизиққанини тасдиқлади.

"Барселона" ҳақиқатдан ҳам қизиққан, аммо буни жуда жиддий дея олмайман. Жовинко АҚШга ўтгунига қадар бу даражадаги клублар унга қизиқмагани жуда ғалати. Жовинко "Лацио"га ўтиши мумкинми? Йўқ. Себастьян "Торонто"да қолишни истади ва у АҚШда бахтли. Бундан ташқари клубда узоқ муддатли жиддий лойиҳа режаси бор" - дейди Д'Амико.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RAI Sport