UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  2 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  9 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Сингапурга қарши кечган баҳсдан кейин терма жамоа шифокори ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Сингапур билан ўйинда голлар билан бирга жароҳатлар ҳам кўп бўлди.

Ҳожимат Эркинов ҳеч қандай контактсиз ўзи жароҳат олди. Бу ўринда майдон иссиқлиги туфайли, чимнинг қуриб қолгани, оёқ сирпанмаслиги боис тизза соҳасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Биринчи қўшимча текширувлар биринчи ўйлаганимиздек жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатди. Аммо ҳали инструментал текширувлар жавобини олмаганимиз боис бу ҳақда сўнгги хулосани беришга бироз вақтли.

Шунингдек биринчи таймда Ҳусниддин Алиқулов ҳам тиззасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмас. Катта эҳтимол билан Ҳусниддин Яман билан баҳсни ўтказиб юборади, Саудия Арабистони билан ўйинга эса тайёр бўлади.

Сингапур билан баҳсда Одил Аҳмедов, Ислом Қобиловда ҳам енгил жароҳат олишгани маълум бўлди. Даво муолажалари қилиниб, керакли чора тадбирлар ўтказилганидан кейин ўйинга яқин қолганида уларнинг майдонга тушиш ёки тушмасликлари маълум бўлади.

Таркибимизда жароҳат олган футболчиларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Шундай экан навбатдаги баҳсларда яхши натижа кўрсатиш учун бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ деб ўйлайман", - дейди Аброр Пирриев.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика