UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Алиссон: "Ўйлаб ўтирмадим. "Ливерпул"да бахтлиман"  0 09:14Хамес Родригес "Рома" ва яна бир неча клубга таклиф этилди  2 08:51Olamsport: Ўзбекистонда яна қайси йўналишларда медаль учун имкониятлар қолган?, қишлоқдан Токиодаги Олимпиада шоҳсупасигача  0 08:30АПЛда пенальтилар белгилашлар борасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин  6 08:11Слуцкий: "Еврокубоклардаги муваффақиятсиз иштирок - лигамизнинг савиясини кўрсатмоқда"  1 07:50Демиралнинг "Ювентус"дан "Аталанта"га ўтиши тафсилотлари маълум бўлди  0 07:24Тухель Лукакунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  1 07:09Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  0 01:38Назорат ўйинлари. "Атлетико" ва "Милан" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Лондон дербисида дуранг  0 00:59Грилиш эртага "Манчестер Сити" учун тиббий кўрикдан ўтади  3 00:38ЕЧЛ саралаши. "Спартак" дастлабки баҳсда "Бенфика"га мағлуб бўлди  9 00:11"Барселона" ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди  19 23:56Лукаку ва "Челси" шахсий шартнома борасида келишиб олди  10 23:27"Астон Вилла" 30 млн фунт эвазига "Саутгемптон" тўпурарини сотиб олди  4 23:15"Интер" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" билан ҳисоб-китоб қилмаган  1

Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди Янгиликлар

Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди

Муваффақиятсизликдан ҳам фойда чиқариш мумкин.

Бунинг учун мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқармоқ даркор. Акс ҳолда...

Саудовская Аравия

Салман Аль-Фаридж - 25', Салман Аль-Фаридж - 33', Ali Al-Hassan - 52'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 10-тур

15/06/2021, 23:00

0
:
3
Тугади

Узбекистан

Стадион: 6339 томошабин

45'
90'
25'  Салман Аль-Фаридж
33'  Салман Аль-Фаридж
41'  Abdullah Otayf
52'  Ali Al-Hassan
53'  Ali Al-Hassan (Sami Al-Najei)
64'  Saleh Al-Shehri (Firas Al-Birakan)
67'  Салман Аль-Фаридж
78'  Abdulrahman Ghareeb (Saud Abdulhamid)
78'  Hassan Altambakti (Mohammed Khubrani)
90'  Fahad Al-Muwallad
90'  Saud Abdulhamid
90'  Sultan Al Ghanam
53'  Odiljon Khamrobekov (Oybek Bozorov)
53'  Ibrokhimhalil Yoldoshev (Ikrom Alibaev)
53'  Вагиз Галиулин (Dostonbek Khamdamov)
80'  Одил Ахмедов (Islom Tuhtahujaev)
80'  Dostonbek Khamdamov (Ikramov Farrukh)
90'  Otabek Shukurov

Икки кун олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонидан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди ва ЖЧ-2022 учун курашдан жуда эрта чиқиб кетди.

Ғалати таркиб

Саудия Арабистони энг кучли таркиб ва одатий тактикани қўллади. Эрве Ренар "Америка" очмади. Фақат карточкалар сабаб дисквалификацияга учраган жамоа юлдузи Салим Ал Довсари ўрнига 18-рақамда Абдулраҳмон Ғарибни туширди. Тамом.


Бизчи? Вадим Абрамов доимий кутилмаган қарорлари билан ажралиб туради. Лекин, бу сафаргиси ошиб тушди. Ҳал қилувчи энг муҳим беллашувда ҳаммаси умуман ўзгартириб юборилди. Бошланғич таркибимиз эълон қилинганда "Тезкор студия" тўғридан-тўғри эфирга кетаётганди. Студиядаги қолган иштирокчиларга асосий таркибни ўқиб беришдан олдин икки сония "пауза" бўлиб қолдим.

Мураббий шунча йиғинлар ўтказиб келди ва таркиб борасида бирор тўхтамга кела олмади. Жуда тезкор саудиялик ўйинчиларга қарши ҳимоя марказида 34 ёшга қараб кетаётган Одил Аҳмедов қўйилди. Бу хатога мураббий саудияликларга қарши Тошкентда ўтган баҳсда ҳам йўл қўйганди.

Иккита қанот вингерлари жойига эса Вагиз Галиулин ҳамда Олег Зотеев туширилди. Тасаввур қилаяпсизми, Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоровдек вингерлари бор жамоада қанотларга кимлар туширилди. Дарвоқе, Жалолиддин бошланғич таркибда эди. Фақат ўз жойида эмас, ҳужумчи ортида. Унинг энг катта устунлиги дриблинг ва қанотдан ерлатиб ва айниқса ҳаволатиб бериладиган паслар. Дриблинг ишлатиш учун масофа керак, ҳужум ортида сенда масофа жуда кам бўлади. Яна ҳужумчи ортида ҳаракатланиб қаерга "каронный навес"ларини ижро этади? Мураббий унинг энг кучли сифатларини бўғиб қўйди. Ўйин давомида Машарипов ва Зотеев жой алмашиб ҳаракат қилди. Аммо, ўз жойида кўп ҳам ўйнамади.


Мураббий фактори

Ана шу беллашув олдидан бир неча бор мураббий фактори асосий планга чиқиши ҳақида айтиб келдик ва шундай бўлди ҳам. Абрамов терма жамоа бошқарувидаги иккита энг муҳим ўйинларни бой берди. Сингапурга қарши асосий таркибда тушган ва айтарли ўзини кўрсата олмаган Зотеев асосий рақибга қарши олдинги чизиқда тушиб келди. Жалол эса бир ҳужумчи ортига, бир қанотга ўтказилиб турилди. "Насаф" таркибида Суперлигада ҳам, ОФК кубогида ҳам "ёндириб" келаётган Ойбек Бозоров захирада қолиб Галиулин ва Зотеевни туширилишини ҳеч ким тушуна олмаган бўлса керак. Ренар эса ўз шогирдлари билан жуда самарали иш олиб боргани кўринди. Мезбонлар майдоннинг учинчи қисмида битта "касания" пас ўйнаб бизникиларни "ухлатиб" кетаверишди.

Ренар шогирдлари жуда бемалол ўйнашди. 3-дақиқадаёқ Шаҳронининг пасидан кейин Қувватов тўпга чиқиб келди, аммо Салмон Ал Фараж унга биринчи бўлиб тегди. Бахтимизга тўп ўнгроққа кетиб қолди ва Фаҳад Ал Муваллад тўпга ета олмади. Бу биринчи қўнғироқ эди. 17-дақиқада Иброҳимҳалил Фаҳадни кутиб олишда тўпга ташланди ва рақиб ундан осонгина қочиб кетди. Жарима майдончасига пасни эса Ашурматов бурчакка чиқариб юборди. 22-дақиқада Султон Ал Ғаннам ўнг қанотдан кириб жарима майдончамизга орқароққа зарба позициясига ерлатиб пас ташлади. Ҳамробеков охирги лаҳзада тўпга отилиб хавфни бартараф этди. Акс ҳолда Фаҳад зарба беришга шай турганди. Саудияликлар Сингапурга қарши учрашувда худди шундай вазиятдан гол уришганди. Ўшанда 12-рақамдаги Сауд Албулҳамиднинг шундай пасини 11-рақамдаги Солиҳ Ал Шеҳри голга айлантирганди. Яъни, буни улар машғулотларда такрорлашган. Ўзига хос "уйга вазифалари" деса ҳам бўлади.

24-дақиқада Алижонов тўп учун курашиб рақиб жарима майдончаси яқинига югуриб кетди, у ерда эса Шомуродов ва Машарипов тўпни олдириб қўйишди. Мезбонлар эса айнан бўш зона пайдо бўлган чап қанотдан тезда қарши ҳужумга ўтишди. Абдуллоҳ Ғариб ўзини қарши олган Аҳмедовни осонгина алдаб ўтди. Буёғига Ашурматов ва Шукуров уни қарши олишга уринишди ва ҳужумчи Ал Шеҳрига эҳтимолий пасни ёпишга ҳаракат қилишди. Натижада тўп қаровсиз қолдирилган Ал Фаражга оширилди. Каттагина бўш ҳудудда Қувватов қаршисига чиқиб борган жамоа сардори дарвозамизни осонгина ишғол қилди. Алижоновни хатосини Аҳмедов, Шукуров, Ашурматов ва И.Йўлдошев давом эттирди. Натижада гол. Иброҳимҳалил нега деган савол туғилиши мумкин, у ҳимояланишда битта чизиқни ушламади ва Салмоннинг эҳтимолий офсайдда қолишини йўқ қилди.

Энг муҳим ўйиндаги аҳвол...


32-дақиқада эса араблар футбол дарсликларига киритса бўладиган тўп киритишди. Таянч ярим ҳимоячиси Отайф ўнг қанот ҳимоячиси Ал Ғаннамга диагонал пас узатди. Ғаннам Шеҳрига, Солиҳ эса яна ўша битта тегинишда Фаҳадга пас ташлади. Ал Муваллад жарима майдончамизда бир ўзи очилган Ал Фаражни тўп билан таминлади. Салмон дублини расмийлаштирди, иккинчи голда ҳам ҳимоя чизиғимиз "ухлаб қолди".


39-дақиқада Фаҳад бу сафар жарима майдончамиз ташқарисидан зарба бериб Қувватов қўриқлаётган дарвоза тўсинини нишонга олди. 41-дақиқада Шукуров рақиб жарима майдончасида Отайфдан тўпни олиб қўйди ва битта ҳимоячини алдаб чап оёқда яқин бурчакни пойлади. Афсуски, бизни ўйинга қайтариши мумкин бўлган зарба ноаниқ кўриниш олди.

Биринчи бўлимда мезбонлар иккита аниқ зарба беришди ва иккита гол уришди, бизникилар эса бирорта аниқ зарба бера олишмади. Бутун ўйин давомида эса саудияликлар 4та аниқ зарбанинг учтасини голга айлантиришди. Бизникилар эса 4та аниқ зарбадан бирорта гол ура олишмади.


Иккинчи бўлим бошланаркан Абрамов ҳайратни янада оширди. Дастлабки 45 дақиқаликда деярли ҳеч нима қилмаган таркиб ўзгаришсиз майдонга тушиб келди. Мен Галиулин ва Зотеев алмаштирилиши, Аҳмедовни марказий ҳимоядан ўз жойига ўтказилиши ва Машариповни ҳам чап қанотга қайтарилишини кутгандим. Лекин, Вадим тоға хатосини тан олгиси келмадими, билмадим.

52-дақиқада Алижонов яна бир бор ўз жойини ташлаб прессинг қилиш учун олдинга чиқиб кетди. Табиийки, прессингдан чиқиб кетган Ғариб тўпни Ал Шеҳрига узатди. Одил Аҳмедов эса ҳужумчини кутиб олиш учун олдинга чиқди ва ўз жойини бўш қолдирди. Шеҳри эса айнан Аҳмедов бўш қолдириб чиққан ҳудудга пас ташлаб Али Ал Ҳассанни бирга бир вазиятга чиқарди. Бу эпизодда Галиулин ва Ашурматов Алижонов ҳамда Аҳмедовларнинг хатоларини ёпишга улгуришмади. Ҳассан осонгина қочиб кетди ва ўйинга сўнгги нуқтани қўйди - 3:0.


Ибтидо бор жойда интиҳо ҳам бўлади

Мураббийимиз терма жамоадаги сўнгги қадамини ташлаб бўлди. Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди. У бир мураббий учун яратиб берилиши мумкин бўлган шароитларни анчагинасига эга бўлди. Хоҳлаган пайт ички чемпионатни тўхтатиб расмий ўйинлардан икки ҳафта олдиндан йиғинлар ўтказди. Ўз мураббийлар штабини деярли ҳар йиғинда ўзгартириб турди. Таркиб борасида терма жамоага лойиқ бўлганларни ҳам, лойиқ бўлмаганларни ҳам чақирди. Узоқ вақт фойдаланиб келган ўйинчиларидан асосий курашларда воз кечди, аксинча анча вақт терма жамоада бўлиб келганлар таркибдан тушиб қолди. Бунақаси ҳам бўлди. Зотеев, Галиулинларни олиб кетилишини ўзи кутилмаган ҳолат бўлганди, лекин асосий таркибда тушишлари умуман ошиб тушди. Саудиядаги дастлабки иккита баҳсда яхши ўйин кўрсатган Алибоевнинг сўнгги учрашувда захирада қолиши, Машариповнинг ҳужумчи ортига қўйилиши, Бозоров бор жойда Галиулин ва Зотеевларни вингер ролига қўйиш, ёши ўтиб бораётган Аҳмедовни ҳимоя марказига қўйиш, Суперлигада энг кучли ҳимоя чизиғига эга "Пахтакор" ва "Насаф"дан бор йўғи иккита ҳимоячининг Саудия Арабистонига олиб кетилиши, бутун фаолияти давомида дарвозабонлар муаммоси ҳақида гапира туриб таркибда бўлишга лойиқ бўлган Ўткир Юсуповнинг умуман термага таклиф этилмагани (агар мураббий бунинг сабабини аниқ тушунтирганида ортиқча эътироз бўлмаслиги мумкин эди, балки), кетма-кет иккиталаб ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтказиши, терма жамоа устози бўла туриб "Бунёдкор"дан ажрала олмагани, таркиб борасида охирги паллаларда ҳам бир қарорга кела олмагани... Хуллас, Абрамов аввалги мавқеидан асар ҳам қолдирмади.


Абрамовнинг истеъфога чиқиши аниқ. Лекин, вазият фақатгина мураббийнинг лавозимидан озод этилиши билангина тугаши тўғри бўлмаса керак. Муваффақиятсизликда мураббий билан бирга ўйинчилар ва ЎФА раҳбарияти ҳам жавоб бериши лозим. Терма жамоалар бош мураббийлари бирор клубда фаолият олиб бориши мумкин эмаслиги эълон қилинди. Лекин, нима учун ора-орада "Бунёдкор" машғулотларида қатнашиб юрган, ўйинларда "қалдирғочлар" кийиниш хонасига кириб юрган Абрамовни вақтида тийиб олинмади? Бунга Равшан Эрматов ва Азиз Ҳайдаров жавоб бериши лозим. "Championat.asia"да бу мавзуда бир нечта хабарлар чоп этилган. Лекин, ўша нарсалар ҳам эътиборсиз қолдирилди.

Эшитдик-да! Вадим Абрамов “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонасида?

5 июнь куни ЎФА 19 июнда навбатдан ташқари Конгресс ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик ЎФАнинг ўзи ҳам буни тасдиқлашганди. Демак, икки кундан сўнг футболимизда нималардир ўзгариши эҳтимоли юқори. Лавозимини тарк этадиганлар қаторида Абрамовнинг ёлғиз ўзи бўлмаслиги ҳам мумкин...

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +31   

Фикрлар

+21   
17 июн 21:36:20
fotboll.uz
Эрматов хам кетсин жонга тегди жавоб берсин
+12   
17 июн 23:46:46
Ali7279
Мозийга кайтиб иш килмоклик хайрилидир Сайфиддин Эрматов Равшан Эрматовлар са архивидаги келишилган уйинлар тугрисидаги маколани чикарилар
+8   
17 июн 22:13:23
Chelsea England
Vadimxon jinni ekan, Rashidovni obormisanmi, Zoteyev toshbaqani o'rniga Rashidovni qo'yib Masharipovni Vagizni o'rnida o'ynatmaysanmi, ana o'shanda Lutfullani hujum ortiga qo'ysang ham mayli edi
+7   
17 июн 23:20:22
+998945907789
Tolibjon to‘g‘ri yozibsiz endi sizlardan iltimos vatan uchun ohirigacha borina so‘rab surishtirina jurnalistik nonini oqlana iltimos alloh rozi bo‘sin sizlardan qo‘rmay ohirigacha borina biz halq turib beramiz mana endi qaysi jurnalis vatan uchun o‘zini ko‘rsatadigan vaqti keldi shag‘boz,kamoldin,qanisizlar bir ko‘rsatina o‘zinani 21 kuni abramovga savol berinaki javob topaolmay qosin
+7   
17 июн 21:57:58
⚽️FANAT M-YU⚽️
Uchqurgon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu mahalliy murabbiy umuman kerakmas. Tugri Berdiyev zur murabbiy lekin terma jamoa saviyasida emas. Bu mening shahsiy fikrim. Berdiyevni hurmat qilaman shu inson murabbiy bulsin deyotganlar mendan hafa bulmanglar. Shunchaki bizda halqaro maydonga mos murabbiy yuq. Ana tribuna uzda Keyrushni murabbiylikga nomzod qilip kursatipdi. Bizga shunday murabbiylar kerak. Ham tajribasi bor ham osiyo futbolini tushunadi. Tugri qimmat lekin shusiz ham bundan kuo pullar havoga sovurilip yotipdiku kalamushlar.
Oo‘ yashang men Kuper Kelgandaham Shu varianda edim Hozir ham Shu Karlush Keyrush bekorchi yahshilab Muzokara o‘tkazishsa yo‘q demasa kerak Berdiyevni ko‘plab muhlislar istashmoqda lekin siz aytganday halqaro tajriba yo‘q katta jamoalarga kelganda yosh iqtidorli o‘yinchilar ham hech nima qila olmay qolishsa nima bo‘ladi Bizga Shu Portugaliyalik murabbiy kerak gap yamom vassalom
+7   
17 июн 21:37:07
O'lmasjon Kholbekov
Togrisi shunchalar xafsalam pir boldi ozbek fudbolidan umid qilishgayam qorqib qoldim
+6   
17 июн 23:47:44
LENEKER
Бу Абрамов иштирокидаги матбуот анжумани нима учун керак , бу искиртни башарасини хам куришни истамаймиз, термани тажриба куёнчасига айлантирдику, эхх шу искиртга ишонган УФА хам бирга йуколсин, бу искирт кулидан келмаса нега эгарга сакраб чикади, ЙУКОЛСИН у матбуот залига хам лойик эмас,
+6   
17 июн 23:06:15
MEKSIKA-2011
Ўзи футболимиз шундай пастга қараб кетаётган эди. Дастлаб ўсмирларимиз ЖЧ кубогига чиқа олишмади, кейин ёшларимиз ва мана энди МТЖ???????!!
+5   
17 июн 23:53:37
Fanat Barca
Эрматов Хайдаров хам кетиши керак!!!Ха кейин охирги кунларда Фаластинга бой берилган уйин хакидаги гаплар хакикат булса уша футболчилару ва яна ким аралашган булса саботажда Прокуратура текшириб чора конун даражасида куриш керак!!!
+5   
17 июн 23:46:47
Ali7279
Мозийга кайтиб иш килмоклик хайрилидир Сайфиддин Эрматов Равшан Эрматовлар са архивидаги келишилган уйинлар тугрисидаги маколани чикарилар
+5   
17 июн 22:29:05
Vista 1981
Abramov aybdor 100%. Lekin aynan shu jurnalistlar Babayan vaqtida xam ishlar ediku qaerda edi usha vaqt dux nimaga xech narsa yozmagan. Yozgan yuzerlarni bloklab qöygan.
+5   
17 июн 22:23:21
Мухаммадсодик Узбек
МУРАББИЙ БОРАСИДА КЕСКИН ҚАРОР КУТАМИЗ.МАҲАЛЛИЙ МУРАББИЙ ЁКИ СЕРБ,АРМАН,ГРУЗИН КЕРАКМАС.НОМИ ЧИҚҚАН , НАТИЖА КЎРСАТГАН ТОП МУТАХАСИЗ КЕРАК
+5   
17 июн 22:02:56
Aziz Rahmon
Абрамов 101 фоиз тотализатор ўйнайди. Ўйинларни сотади келишади бунёдкори аник билан ўйинида танафусда бекорга кийим алмаштириш хонасига кирмаган. Шундай кейин 0-1 нисоби 3-1 га айланган. Агмк бир киши кам бўлган ўйинда агмкни галлабаси шубхали эмасмиииии....
+5   
17 июн 21:44:12
Uchqurgon
Shu mahalliy murabbiy umuman kerakmas. Tugri Berdiyev zur murabbiy lekin terma jamoa saviyasida emas. Bu mening shahsiy fikrim. Berdiyevni hurmat qilaman shu inson murabbiy bulsin deyotganlar mendan hafa bulmanglar. Shunchaki bizda halqaro maydonga mos murabbiy yuq. Ana tribuna uzda Keyrushni murabbiylikga nomzod qilip kursatipdi. Bizga shunday murabbiylar kerak. Ham tajribasi bor ham osiyo futbolini tushunadi. Tugri qimmat lekin shusiz ham bundan kuo pullar havoga sovurilip yotipdiku kalamushlar.
+5   
17 июн 21:39:37
Карл тога
Толибжон рахмат, киска ва Лунда еритибсиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика