UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  5 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Абдувоҳид Неъматов: “Олдимизда турган асосий вазифа Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш” Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: “Олдимизда турган асосий вазифа Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш”

Якунланган футбол мавсуми омма эътиборига ўзига хос иқтидорли ва ёш футболчиларни ҳавола этди.

Янги истеъдодларни кашф қилиш бўйича “Насаф” ва “Бунёдкор” клублари бошқаларга қараганда фаолроқ кўринди. Бунинг ягона сабаби уларда тизимли футбол академияси ишлаётгани. хусусан, жорий йилда “Аждарлар”нинг асосий посбони Умиджон Эргашев мавсум ўртасида жароҳатга олгач, мураббий жамоадаги энг ёш кипер Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирди. Яқинда мазкур дарвозабон билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Мана Абдувоҳид мавсум ҳам якунланди. Бу йил сиз учун ажойиб ўтгани шубҳасиз. Боиси, ёш бўлсангизда асосий таркиб аъзосига айландингиз. Олимпия терма жамоасида ҳам рақобатда устун келдингиз. Бу борадаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мен учун жорий йил яхши ўтди десам муболаға бўлмайди. Бундан ҳам ёмон ўтиши мумкин эди. Яратганга шукур, ҳаммаси аъло даражада ўтди. Умуман, бундай бўлишини кутмаган эдим. Тақдир тақозоси билан шундай бўлди. Лекин, ҳамма нарсанинг ортида катта меҳнат ётади. Шунингдек жамоадошларимнинг қўллаб қувватлаши ва оилам, устозларимнинг ишончи менга қўшимча куч берди. Уларнинг умидини сўнгдирмасликка ҳаракат қилдим. Шунингдек жамоамизни мунтазам қўллаб қувватлаган муҳлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Футбол аввало улар учун, уларга хурсандчилик улашиш учун ўйналади.


- Дебют мавсумингизни ўтказдингиз. Хўш дебют учрашувдаги ҳаяжон , ҳиссиётларни енггиб ўтиш қандай бўлди?

- Бу ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийимиз Рўзиқул Бердиев АГМКга қарши ўйиндан олдин олдиларига чақириб ўз маслаҳатларини бердилар. Энг муҳими қўрқмасдан ишонч билан тўп тепишимни айтдилар. Ҳамда, дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов қўлимдан кўп нарсалар келишини, фақат буни майдонда исботлашим кераклигини тушунтирдилар. Қўллаб қувватладилар. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Албатта, хато ва камчиликлар бўлди. Хато қилмасликнинг иложи йўқ. Иш бор жойда албатта камчиликлар бўлади.

- Бу йил ҳам ёшлар, ҳам олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилдингиз. Рақобатда ютиб чиқиш қийин бўлмадими?

- Ёшлар терма жамоасида ҳам иқтидорли дарвозабонлар кўп. Бу жамоа билан мақсадларимиз кўп. Биринчи галда юртимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионатида ғолиблик учун курашмоқчимиз. Сўнг жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилганмиз. Ундан аввал эса, олимпия терма жамоаси билан Токиода бўлиб ўтадиган олимпиядага чиптани қўлга киритиш асосий вазифамиз ҳисобланади. Менимча, миллий ва олимпия терма жамоаси таркибида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак. Менинг орзуим миллий терма жамоада тўп тепиш Мақсадим йўлида меҳнат қилишдан қайтмайман. Ўз устимда ишлашдан тўхтамоқчи эмасман.

- Хўш бир вақтнинг ўзида ҳам клуб, ҳам иккита терма жамоада ўйнаш қийинчилик туғдирмадими?

- Албатта. Бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Лекин , ҳар бир учрашувга юз фоиз куч билан чиқдим. Қўлимдан келганича жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қилдим.


- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилган Осиё чемпионати саралаш босқичида қатнашди. Хўш, ўтказилган ўйинлар футболчиларнинг асл даражасини кўрсатиб бердими? Шунингдек ўйин якунида келиб чиққан можарога муносабат билдирсангиз...

- Менимча ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Уша вазиятда рақиб дарвозабони бизнинг ҳужумчиларни келиб туртишди, бақиришди. Ҳаммасини уларни ўзи бошлади. Баҳс тасвири туширилган видеони кўрсангиз яна бир бор бунга амин бўласиз. Биз бу учрашувга жанговар кайфиятда тушгандик. Майдоннинг ҳар қарич ери учун курашдик.

- Яқинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Темур Кападзе бош мураббий этиб тайинланди. Мазкур тайинловга фикрингиз...

- Темур акани аввалдан, миллий жамоада тўп тепган пайтларидан таниймиз. Уларнинг ўйинларини кўп кузатганман. Мақсадимизга эришиш учун олдимизда бор тўсиқларни бартараф этишимиз лозим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика