UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Лионель Месси: "Шубҳасиз, фаолиятимнинг сўнггига қадар "Барселона"да қоламан"  0 15:15Coca Cola Суперлигаси. "Сурхон" - "Навбаҳор" 0:0   22 15:10MLS. 1/8 финал учун превью ёхуд Ибра ва Руни жамоаси жиддий рақибларга дуч келишади  0 15:03"Эйбар" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум  3 15:03АГМК гол уриш бўйича Ўзбекистондаги иккинчи жамоага айланди  1 14:48"Реал" бўлажак ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Азар рўйхатда йўқ, бунинг сабаби жароҳат эмас  4 14:26Гвардиола Boxing Day ҳақида: "Бу бизнес, футболчиларга тупиришган"  4 14:10Футбол орқали дунёни англашга интилаётган Бундеслиганинг ғалати мураббийи  2 13:50Лэмпард Моуриньонинг танқидига жавоб берди  2 13:41Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов шогирдларининг навбатдаги тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30Хорен Байрамян: "Шомуродовни энг яхши тўпурар қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз"  36 13:17EPLmanager. 8-турда майдонга тушмайдиган футболчилар  0 12:52Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью  31 12:52Фарғонада халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтади  2 12:41Карикатура: Футболчилар клублар ихтиёрига етиб келишди  7

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик"

А ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтимизга интервью берди.

- Абдусамад ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Учрашувнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмади. Шундан келиб чиқиб, жамоамиз тактикасини ўзгартирдик. Биринчи бўлим ўрталарига келиб футболчиларимиз ташаббусга эга бўла бошлашди. Бизда вазиятлар юзага кела бошлади, пенальти ҳам тепдик, умуман олганда ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Танаффусда жамоамиз мураббийлари билан футболчиларга иккинчи бўлимда ўйинга яна қўшиш лозимлигини, учрашувда ташаббусни қўлларига олишларини айтиб ўтдик.
Иккинчи бўлимда жамоамиз биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин кўрсатди. Вазиятлар юзага келди ва голлар киритдик.

- Жамоангизда пенальти тепиш вазифаси кимга юклатилган?

- Доим такрорлайман, бизда ким ўша вазиятда тайёр бўлса, масъулиятни бўйнига олса ўша футболчи тепади. Энди кўпроқ Тошпўлатов, Каримовлар бу ишни бажариб келишарди. Бугун Исломбек Каримов бу ишни амалга оширди, афсус гол бўлмади.

- Рақиблар томонидан намойиш этилаётган учрашувларни кузатиб боришингиз табиий. "Оқ-тепа" жамоасида Павел Пуришкин кетма-кет учрашувларда гол киритаётганлигини инобатга олсак, демак у хавфли футболчи саналади. Бугунги ўйинда айнан Пуришкинни "ёпиш" учун сизда алоҳида режа бор эдими?


- Ҳа тўғри айтдингиз, биз рақиблар ўтказаётган учрашувларни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз ва уларнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Павел Пуришкин ҳақида биламан, лекин бугун уни зарарсизлантириш учун бизда алоҳида режа йўқ эди. Бизда ҳозир ҳар бир чизиқда рақобат кучли, ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишмоқда.

Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳини, барча "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Учрашувларга ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари навбатдаги учрашувларда ҳам стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришади.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
11 сен 21:54:33
Oyatulloxon
Neftchini yoshlari qoyil!!! qogan o'yinlardayam shunaqa jonni berib o'ynasalarin Super ligaga albatta chiqamiz , bugun qaancha yoshu-qari uyiga xursaaand ketdi doim bizi ashaddiy muxlislarini shunaqa G'alabalar bilan mast qilib yurilar RAXMAT Bollar!!!
+3   
11 сен 21:26:02
☆Sadriddin☆
Bollarga xam raxmat moliyaviy qiyinchilik bo‘lsa xam jonini berib o‘ynashyapti
+2   
11 сен 21:48:53
Мехриддин Абдурахмонов
Омад Нефтчига. суперлига(агар шундай аташ лозим булса)га чикиш насиб этсин.
+2   
11 сен 21:36:38
AccessVirus
Milioner bo’lganimda Neftchiga yordam berardim (nasib qib qolar)
+2   
11 сен 21:34:51
AccessVirus
Asad maydonni mardi!
Gol urish uning dardi! (Degan ashula bo’lardi)
Neftchijon!!!
+2   
11 сен 21:32:40
AccessVirus
Aka uka Do’rmonovla mani eng yaxshi ko’rgan futbolchilarim edi
+1   
12 сен 10:06:04
Boymurod Neftchi
AccessVirus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Milioner bo’lganimda Neftchiga yordam berardim (nasib qib qolar)
Шу гапизни узиям ёрдам гап йук сизга худо хохласа кийинчиликлар хам утиб кетади.
+1   
12 сен 07:35:47
Arslon.
Мана мардлар деб шуларни айтса булади хеч канака пул олмай уйнашяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг