UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  4 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  2 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  2 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  51 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак"

А Про-Лига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Дастлабки икки турда мағлубиятга учрадик, бироқ ўша учрашувларда ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юборгандик. Мағлубиятга учраган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрдик, оддинги учрашувлардаги хатоларимизни таҳлил қилдик. “Нефтчи” номидан ҳар бир футболчи майдонга фақат ғалаба учун чиқиши керак. Бундай шонли тарихга эга жамоага муносиб бўлиш керак, ана ўшанда ғалабалар бўлади.

Биздаги биринчи вазифа ўйинимизни яхши ташкил этиш ва учрашувларда ғалабалар қозонишдан иборат. Бугунги учрашув ҳар куни ўзимиз машғулотлар олиб борадиган майдонда ўтказилганлиги ҳам бугунги ғалабамизни таъминловчи омиллардан бўлди.

Про-лигада ўйнаётган бўлсак ҳам бизга ишониб учрашувларга ташриф буюраётган мухлисларимиз учун яна Суперлигага қайтиш учун ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Нефтчи” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика