UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  3 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  3 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  4 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  29 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  18 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  19 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  6 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Ветнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ўзбек футболи раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенциали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди. 

Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди. 

Ўз ўрнда жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
06 апр 04:34:35
МЮ
Легионерлар масаласи нима бу́лди хабар борми
+2   
06 апр 01:11:19
Азим Исмаилов
Агар натижа коникарсиз булса хаммангни .......ман- ААзизов
+2   
06 апр 00:27:22
Shahzod Saidov
Olg'a O'zbekiston biz sizlarga ishonamiz yurtimizga yorug' yuz bilan kelinglar sizlar uchun duodamiz
+1   
06 апр 11:27:24
Rasul M
Uchrashishsa Ortiqcha bosim deysizlar Uchrashishmasa Xech qanaqa qollab quvvatlash yoq deysizlar..Uzbekiston U-23Ga Osiyo kubogida omad Chin dildan qollab quvvatlap muxlislik qilamiz
+1   
06 апр 05:00:49
Sheraliokasi
Bu ortiqcha bosim.....
   
06 апр 14:30:05
Ўзбек футболининг муҳлиси
Шу бизани питболчилар энг асосий турнирларда панд бериб қўйишади, лекин унчалик аҳамиятсиз турнирларда соврин ютишади(2018, 2023). Ишқилиб, бу сафаргиси олдингисига ўҳшамасин.
   
06 апр 14:08:16
Туйгун
Кийин таркибдаги юлдузчалар билан бирор натижа килиб булмайди буегига хакамлар хеч качон Олимпик жамоасига ёрдам килгандек ердам килмайди кискаси хакикий футбол уйналади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика