UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  15 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  7 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  10 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Transfermarkt Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади.

Янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 7 миллион еврога кўпайди ва 12 миллион еврога етди!

Ҳимоячи бу мавсум "Ланс" клубининг асосий футболчисига айланиб олди. Ҳусанов бир неча марта ўйиннинг энг яхши футболчиси (ёки камида энг яхшилардан бири) деб топилди. Бундан ташқари, октябрь ойида Абдуқодир Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди. Трансфер нархининг ошишига Ҳусановга Европанинг топ-клубларидан бўлаётган қизиқиш ҳам сабаб бўлди.

Энди Ҳусанов:
• Франция чемпионатида марказий ҳимоячилар орасида 21-ўринда;
• Франция чемпионатида U-21 марказий ҳимоячилар орасида 2-ўринда;
• Осиёлик марказий ҳимоячилар орасида 4-ўринда.

Шундай қилиб, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланиб олди. Бу ўзбек футболи тарихидаги иккинчи натижага айланди: 2021 йилда "Рома"га ўтганидан кейин Transfermarkt Элдор Шомуродовни 14 миллион еврога баҳолаган эди.


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика